14:02 20 Октябр 2017
Эфир
Лидер ЛДПР Владимир Жириновский

Жириновский Трамп ва Тиллерсон билан IQ кўрсаткичида баҳслашмоқчи

© Sputnik/ Илья Питалев
Янгиликлар
Ҳавола олиш
344 0 0

Сал олдин Трамп ОАВ ходимларига Тиллерсон ва ўзининг IQ кўрсаткичини солиштириб кўриш таклифини киритган. Вақт ўтиб, президентнинг ушбу таклифи Оқ уй матбуот-хизмати томонидан "бу ҳазил эди" деган махмунда рад этилган

ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский ўз IQ кўрсаткичини АҚШ президенти Дональд Трамп ва Давлат котиби Рекс Тиллерсонники билан солиштириб кўрмоқчи эканлигини маълум қилди. Жириновский ақл кўрсаткичи уларникидан юқори бўлишига шубҳа қилмаяпти.

Сал олдин Трамп ОАВ ходимларига Тиллерсон ва ўзининг IQ кўрсаткичини солиштириб кўриш таклифини киритган. Вақт ўтиб, президентнинг ушбу таклифини Оқ уй матбуот-хизмати "ҳазил"га йўйган.

"Трамп ўзининг ва Тиллерсоннинг IQ кўрсаткичини солиштиришни таклиф этди. Мен эса ўзимни ҳам қўшган бўлардим. Келинглар уч кишиникини солиштирамиз, улкан Америка бошчилигида Россияникини… Тиллерсоннинг кўрсаткичи паст бўлади, чунки у оддийгина нефтчи, бизнесмен. Трамп сиёсат билан кўп шуғуллангани билан, у биз, шу ерда, Россияда олган билимларга эга эмас", — деб айтган Жириновский чоршанба куни журналистларга.

Асосий мавзулар