14:03 20 Октябр 2017
Эфир
Жасурбек Ибрагимов

Жасур Иброҳимовни муштлашувдан кейин уйига олиб борган ҳайдовчи қидирилмоқда

NUZ.UZ
Янгиликлар
Ҳавола олиш
Тошкентда коллеж талабасининг уриб ўлдирилиши (23)
552580

Жасурбек Иброҳимов оиласи бошига тушган мусибатга бефарқ бўлмаган одамлар йигитни муштлашувдан кейин уйига олиб борган ҳайдовчини излашга тушишди. Улар шу мақсадда Facebook ижтимоий тармоғида пост эълон қилишди

ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Facebook ижтимоий тармоғидаги "Водители Ташкента" гуруҳида жорий йилнинг 3 май санасида Содиқ Азимов кўчасидаги "Корзинка" супермаркети олдидан Жасур Иброҳимовни "М-4" даҳасигача олиб бориб қўйган ҳайдовчини излашмоқда, деб хабар қилди "Новости Узбекистана".

Автомобил русумигина маълум. Машина ранги ва давлат рақамини гувоҳларнинг ҳеч бири аниқ айтиб бера олмаган.

"Хайрли кеч, ҳурматли ҳайдовчилар! Сизнинг ёрдамингиз жуда зарур! Шу йилнинг 3 май куни 145-мактаб ҳудудида Боровский номидаги коллеж талабалари ўртасида муштлашув рўй берган. Муштлашувдан сўнг, соат тахминан 14.10 — 14.30ларда ушбу ҳодиса иштирокчиларидан бирини гувоҳлардан бирини "Нексия-2" русумли машинага миндирган. Такси ҳайдовчиси йўловчини "М-4" даҳаси ҳудудида тушириб қолдирган. Ҳурматли ҳайдовчилар, сизларнинг биродарлигингиз кучига ишонамиз ва шу туфайли сиздан ёрдам сўраймиз. Ушбу такси ҳайдовчисини топишга ёрдам беринг. Ҳар қандай маълумотга эга инсонлардан менга мурожаат қилишларини илтимос қиламан. Барчангизга олдиндан раҳмат", — деб ёзган оиланинг дўсти Екатерина.

Пост муаллифи, ўша куни, қариндошлари сўзларига кўра, ҳамма ёғи қон, кир ва йиртилган уст-бошда бўлган йигитни ҳайдовчи эслаб қолган бўлишига шубҳа билдирмаган. Шунингдек, ҳалок бўлган Жасурбекнинг ота-оналари ҳам ўша куни ўғилларини уйига олиб келган ҳайдовчи судга келиб ҳаққоний кўрсатма беришига умид қилишмоқда.

Мавзу:
Тошкентда коллеж талабасининг уриб ўлдирилиши (23)

Асосий мавзулар