Владимирдаги авария: сўнгги қурбон танаси Ўзбекистонга олиб келинди

© SputnikСамолет Узбекских авиалиний Dreamliner (Boeing 787)
Самолет Узбекских авиалиний Dreamliner (Boeing 787) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ФВВ хабарига кўра вафот этган Ж.Усмонов ФВВнинг махсус автотранспортида Сурхондарё вилоятига олиб кетилган

ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. 2017 йилнинг 12 октябр куни "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАКнинг самолётида Россия Федерациясининг Владимир вилоятида содир бўлган ЙТҲ оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқароси Ж.Усмоновнинг жасади Тошкентга олиб келинди, деб хабар қилди Ўзбекистон ФВВ матбуот-хизмати.

Автобус и поезд столкнулись на ж/д переезде во Владимирской области - Sputnik Ўзбекистон
Владимирдаги ЙТҲда ҳалок бўлган 16-фуқаронинг шахси аниқланди

Хабарда қайд этилишича, вафот этган Ж.Усмонов ФВВнинг махсус автотранспортида Сурхондарё вилоятига олиб кетилган.

2017 йил 6 октябр куни Москва вақти билан соат 03:39да Владимир вилоятининг, Петушин туманидаги Покров темир йўл станциясида поезд ва автобус тўқнашуви содир бўлган.

ЙТҲ натижасида 16 нафар Ўзбекистон фуқаролари вафот этган, улардан 15 нафарининг жасадлари 2017 йилнинг 8 октябр куни Ўзбекистон Ҳарбий ҳаво кучларининг махсус бортида республика ҳудудига олиб келинган эди.

Янгиликлар лентаси
0