14:01 20 Октябр 2017
Эфир
Sputnik

Sputnik XIX бутунжаҳон ёшлар ва талабалар фестивалини қўллаб-қувватлайди

Sputnik
Янгиликлар
Ҳавола олиш
39 0 0

Агентлик мазкур тадбирнинг халқаро ахборот ҳамкори сифатида қатнашади. Sputnik стендида иштирокчилар фестивал янгиликлари, Россия ва дунё хабарлари билан танишишлари мумкин бўлади

ТОШКЕНТ, 13 окт – Sputnik. Sputnik халқаро информацион агентлиги ва радиоси Сочида 14-22 октябр кунлари бўлиб ўтадиган XIX бутунжаҳон ёшлар ва талабалар фестивалини батафсил ёритиб боради. Агентлик мазкур тадбирнинг халқаро ахборот ҳамкори сифатида қатнашади. Sputnik стендида иштирокчилар фестивал янгиликлари, Россия ва дунё хабарлари билан танишишлари мумкин бўлади.

Ҳафта давомида Sputnik ахборот стендида фаолият юритувчи радиостудия эфирида сиёсатчилар, артистлар, жаҳон миқёсидаги спортчилар ҳамда глобал муаммоларга нисбатан ўз қарашига эга ёшлар чиқишлар қиладилар.

Фестивал янгиликлари ҳамда халқаро хабарлар билан онлайн режимида ишловчи махсус видеодеворда танишиш мумкин бўлади. Sputnikнинг жаҳоннинг турли нуқталарида жойлашган 15та халқаро таҳририяти ахборотлар билан таъминлаб боради.

XIX бутунжаҳон ёшлар ва талабалар фестивали 14-22 октябр кунлари Сочида бўлиб ўтади ва 180дан ортиқ мамлакатнинг 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган 20 минг нафар ёш профессионалларини жамлайди.

Sputnik (sputniknews.com) — ўнлаб мамлакатларда мультимедиа хабларига эга бўлган халқаро агентлик ва радио. Sputnik 30дан ортиқ тилда (инглиз, араб, испан, итальян, хитой, польяк, португал, серб, турк, француз, ҳинд, ўзбек, қирғиз, тожик) ўз сайтларига эга, жаҳоннинг 80дан ортиқ шаҳрида аналог ва рақамли радиоэшиттиришлар олиб боради, мобил иловаси ва ижтимоий тармоқларда саҳифалари мавжуд.

Асосий мавзулар