"Дим зўр": Ўзбекистонда пахта режасини биринчи бўлиб Хоразм вилояти бажарди

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишСбор хлопка
Сбор хлопка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хоразмлик пахтакорлар давлатга 250 400 тонна пахта топширишган

ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Пахта режасини биринчи бўлиб Хоразм вилояти бажарди, деб хабар қилди "Замин" нашри.

"2017 йилги пахта топшириш бўйича шартнома мажбуриятларини Хоразм вилояти меҳнаткашлари биринчи бўлиб адо этди. Бу ҳақда "Хоразмпахтасаноат ҳудудий филиали" МЧЖ маълумотномасида келтирилган.

Пахта теримига жалб қилинган ёшлар меҳнати иш стажи сифатида ҳисобга олиняпти
Унга кўра, хоразмлик пахтакорлар давлатга 250 400 тонна пахта топширишган, шундан 500 тоннаси пахта териш машинасида териб олинган", — дейилади хабарда.

Илгарироқ Ўзбекистон ҳукумати 2017 йилда пахта терими учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарифларини белгилагани ҳақида хабар қилган эдик.

Ҳужжатга мувофиқ, биринчи босқичда қўлда терилган хом-пахтанинг бир килограмми учун меҳнат ҳақи 450 сўм, иккинчи босқичда, яъни 2017 йилнинг 1 октябридан бошлаб бу сумма 500 сўм этиб белгиланди.

Машинада терилган хом-пахта учун тариф ставкалари бир тоннага 260 минг этиб белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0