Рамзан Қодиров Мир Араб Олий мадрасасининг фахрий талабаси бўлди

Oбуна бўлиш
Бухоро вилоятига ташриф буюрган Рамзан Қодиров марҳум Чеченистон Республикасининг биринчи Президенти Аҳмад хожи Қодировнинг ушбу мадрасада яшаб таҳсил олган "Мир араб" мадрасасидаги хонасини кириб кўрди

ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. 2017 йил 17 октябрь куни Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Самарқанд шаҳридан Бухоро вилоятига етиб келди.

Меҳмонлар Бухоро халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди. Мартабали меҳмон Бухорога ташрифини Когон туманидаги Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси билан танишишдан бошлади.

Москва жомеъ масжидидаги Қуръон фестивали тадбири - Sputnik Ўзбекистон
Ҳатто Пушкин мадҳ этган китоб - Москвадаги Қуръон фестивалидан репортаж
Рамзан Қодиров мажмуа ҳудудида президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган "Мир Араб" Олий мадрасасини кўздан кечирди. У мазкур диний таълим муассасида таҳсил олаётган талабалар учун яратилган шарт-шароитлар, ўқув хоналари билан яқиндан танишди. Талабалар бир партада ўтириб, дилдан суҳбатлашди.

Рамзан Қодиров Мир Араб Олий мадрасасининг фахрий талабаси сифатида ўқишга қабул қилингани Олий мадраса ректори Ҳайдархон Йўлдошхўжаев томонидан эълон қилинди.

Рамзан Қодиров отаси таҳсил олган хонага кириб ҳайратга тушди

Бухоро вилоятига ташриф буюрган Рамзан Қодиров марҳум Чеченистон Республикасининг биринчи Президенти Аҳмад хожи Қодировнинг ушбу мадрасада яшаб таҳсил олган "Мир араб" мадрасасидаги хонасини кириб кўрди.

Хонада Аҳмад хожи Қодировнинг бирга таълим олган тенгдошлари ҳақидаги лавҳалар меҳмонларнинг хайратига сабаб бўлди. Рамзан Қодиров ташрифи асносида ушбу билим даргоҳи кўплаб мамлакатларда соф ислом эътиқодини шаклланишида хизмат қилганини мамнуният билан эътироф этди.

Сўнгра, меҳмонлар билим юртининг тарихи ва унда таҳсил олган талабалар ҳақидаги маълумотлар билан танишди. Мир Араб мадрасаси зиёрати Чеченистон раҳбарида катта таассурот қолдирди.

Янгиликлар лентаси
0