Тошкентда иситиш мавсуми бошланди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишРадиатор центрального отопления в квартире
Радиатор центрального отопления в квартире - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Тошкент шаҳар ҳокими "Тошкент шаҳрида 2017-2018 йилги иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва иссиқлик энергияси билан таъминлаш тўғрисида"ги қарорга имзо чекди

ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Тошкент шаҳрида 2017/18 йилги иситиш мавсуми 19 октябрдан бошланади, деб хабар қилди  Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов имзолаган қарорга таянган ҳолда "Новости Узбекистана".

"Тошкент шаҳар ҳокими "Тошкент шаҳрида 2017-2018 йилги иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва иссиқлик энергияси билан таъминлаш тўғрисида"ги қарорга имзо чекди.

Ушбу қарорга кўра, иссиқлик таъминоти, ижтимоий соҳа объектлари раҳбарларига туман ҳокимликлари билан ҳамкорликда ижтимоий соҳа объектлари, хусусан, таълим муассасалари, касалхона ва поликлиникаларни 2017 йил 19 октябрдан, аҳоли турар-жой биноларини эса 20 октябрдан мунтазам иситишга киришишни ташкил этиш топширилган", — дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0