Маданият вазирлиги янги бинога кўчиш арафасида

© UZ24Хокимият Ташкента
Хокимият Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот-хизмати хабар берди

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 1-уй манзилда жойлашган бино ва иншоотларни тегишли ҳудуди билан биргаликда оператив бошқариш ҳуқуқи асосида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига бепул бериш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.

Фидель Кастро (слева) и первый секретарь ЦК компартии Узбекистана Шараф Рашидов (2 справа) беседуют с чабаном колхоза имени Свердлова М. Муминовым - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Маданият вазирлиги Шароф Рашидовга тегишли буюмларни харид қилади
Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот-хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, Тошкент шаҳри ҳокимлиги объектни бир ой муддатда белгиланган тартибда топшириши, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги қабул қилиб олиши ҳамда объектни сақлаш ва ундан самарали фойдаланиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриши белгилаб қўйилган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда "Асака" акциядорлик тижорат банкини банкларга қўйиладиган талабларга жавоб берадиган бинога жойлаштиради.

Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов, Тошкент шаҳри ҳокими Р.Ж.Усмонов ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б.С.Сайфуллаев зиммасига юкланди.

Янгиликлар лентаси
0