10:38 24 Январ 2018
Эфир
Гульнара Каримова

АҚШ ва Голландия Гулнора Каримованинг Швейцариядаги бойликларига эга чиқмоқчи

© AP Photo/ Mikhail Metzel
Янгиликлар
Ҳавола олиш
258313

АҚШ 550 миллион долларга даъво қилмоқда, Голландия қанча маблағ олмоқчи эканлиги ҳозирча маълум эмас

ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. АҚШ ва Нидерландия Гулнора Каримованинг Швейцария банкида музлатиб қўйилган 800 миллион франки (784 миллион доллар) нинг катта қисмини олиши мумкин, деб ёзади Le Temps газетаси.

Нашрнинг маълум қилишича, ушбу ҳафтада Бернда Каримова ишини олиб бораётган Бош прокуратура, федерал адлия офиси (адлия вазирлиги), халқаро ишлар бўйича федерал департамент ҳамда тараққиёт ва ҳамкорлик дирекцияси иштирокида махфий музокаралар бошланган. Улар Женевадаги "Lombard Odier" хусусий банкида музлатиб қўйилган Каримованинг пулларини реституция ((ноқонуний ўзлаштирилган бойликни ортга қайтариш) қилиш масаласини муҳокама қилишади. Газета манбалари реституция ҳақидаги қарор тез орада қабул қилиниши мумкинлигини билдиришган.

Айтилишича, АҚШ ҳибс қилинган маблағнинг 550 миллион долларини "ўзбек гуруҳлари молиявий операциялар чоғида Америка банклари ва пулларидан фойдалангани" учун қайтаришни талаб қилмоқда. Нидерландия даъво қилаётган маблағ миқдори маълум қилинмаган.

Le Tempsнинг қайд этишича, музлатилган маблағлар турли телекоммуникация компанияларидан пора сифатида олинган. Швейцария бу маблағлар аҳоли манфаати учун хизмат қилишини таъминлаш мақсадида назоратли реституцияни амалга оширишни кўзда тутмоқда. Бироқ Тошкент ушбу маблағларни назорат қилиш имкониятига эга бўлмайди деган хавотир мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йил октябрда Гулнора Каримовага нисбатан 2011-2013 йилларда уюшган жиноий гуруҳга бевосита кўмаклашиб, қатор жиноятларни содир этгани учун жиноят иши қўзғатилган. Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2015 йил 21 августдаги ҳукми билан Г.Каримова айбланаётган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган ва унга 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Шу йилнинг июль ойи охирида Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримова иши бўйича тезкор-тергов тадбирлари давом эттирилаётганлигини маълум қилганди.

Асосий мавзулар