04:21 22 Ноябр 2017
Эфир
Закрытые на замок ворота

МХХ бир ярим йил давомида 216 нафар "қулдор" фаолиятига чек қўйди

© Flickr/ Dee Delgado
Янгиликлар
Ҳавола олиш
656 0 0

Агар ўтган асрнинг 90-йилларида меҳнат мигрантларининг аксарияти чет элга мустақил равишда борган бўлсалар, бугунги кунда улар бир гуруҳ қариндошлари ёки дўстлари билан чиқмоқда

ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. 2016 йил ва жорий йилнинг биринчи ярми давомида МХХ органлари томонидан одам савдоси билан шуғулланган 216 киши фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган "Ноқонуний миграция ва одам савдосига қарши кураш" мавзуидаги брифинг давомида маълум қилинди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Брифингда қайд этилишича, мамлакат аҳолиси сони жадал ортиб бораётгани боис, одамларни иш билан таъминлаш долзарб масалалардан бирига айланмоқда. Ушбу ҳолатда Ўзбекистонда ташқи меҳнат миграцияси суръатларда ўсиши ҳам табиий жараёнлардан бири ҳисобланади.

Агар ўтган асрнинг 90-йилларида меҳнат мигрантларининг аксарияти чет элга мустақил борган бўлсалар, бугунги кунда улар бир гуруҳ қариндошлари ёки дўстлари билан кетишмоқда.

Норасмий каналлар бўйича хорижга кетаётган ишонувчан меҳнат мигрантларининг аксарияти шу тариқа одам савдоси қурбонларига айланишмоқда.

Одам савдоси билан шуғулланувчилар чет элга олиб келинган "жонли товар"дан паспортларини тортиб олиб, маошини қисман, аксарият ҳолларда, умуман тўламай, камига, ишонувчан мигрантни санитарияга зид ҳолатларда сақлаб келмоқда. Бунинг оқибатида мигрантларнинг соғлиғига ҳам путур етмоқда.

Қўлга олинган 216 шахснинг барчаси устидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Асосий мавзулар