04:20 22 Ноябр 2017
Эфир
Медиафорум Конструктивная журналистика в контексте региональных и глобальных трендов, который проходил в городе Екатеринбурге

Ўзбекистонда яна битта олий таълим муассасаси ташкил қилиниши мумкин

© Новости Узбекистана
Янгиликлар
Ҳавола олиш
76910

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 13 ноябрь куни ўтказган йиғилишда кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратган эди

ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда яна битта олий таълим муассасаси ташкил қилиниши мумкин, деб хабар берган "Халқ сўзи" нашри.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 13 ноябрь куни геология-қидирув ишлари самарадорлигини ошириш, минерал-хомашё ва қимматбаҳо металлар ресурс базаси ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш бўйича муҳим стратегик лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда кадрлар тайёрлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Жумладан, соҳани замонавий мутахассислар билан таъминлаш учун Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузурида ихтисослашган олий таълим муассасаси ташкил этиш, унда илмий изланишларга катта аҳамият қаратиш, ишлаб чиқариш корхоналари ва таълим тизими ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланди.

Асосий мавзулар