04:19 22 Ноябр 2017
Эфир
Портфель

Шеробод ҳокими қарздорлик учун ишдан олинди

Sputnik / Владимир Федоренко
Янгиликлар
Ҳавола олиш
41830

Шеробод ҳокими туманда комуннал қарздорлик юқори ҳолатда сақланиб қолаётгани, туманнинг экспорт салоҳияти пастлиги ҳамда мурожаатларга тушунтириш бериш билан чеклангани учун ишдан олинди

ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Халқ депутатлари Шеробод туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Шеробод туман ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Абдулхаким Эшмуратов лавозимидан озод этилди.

Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали хабар қилди.

Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 9 ойи давомида фуқаролардан тушган мурожаатларнинг 80 фоизига фақатгина тушунтириш берилган, мутасадди идораларда мурожаатлар билан ишлаш, масалани ҳал этишнинг аҳволи қониқарсиз.

Шунингдек, аҳолининг коммунал тўловлардан қарздорлиги юқори даражада сақланиб қолаётгани, ички йўлларни таъмирлаш, туманнинг экспорт салоҳияти паст аҳволда экани, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирларнинг ўз вақтида олиб борилмаётгани туман иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатаётгани қайд этилди.

Шу туфайли туман ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Абдулхаким Эшмуратов лавозимидан озод этилди.

Фаоллар, депутатлар, сиёсий партиялар вакилларининг таклиф ва мулоҳазалари инобатга олиниб, унинг ўрнига шу кунга қадар Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Ўрол Абрайқулович Бобоқулов тасдиқланди.

Асосий мавзулар