04:20 22 Ноябр 2017
Эфир
Преподаватель в аудитории школы

Тошкент юридик коллежини махсус комиссия текширади - Вазирлар Маҳкамаси қарори

© Sputnik/ Said Tsarnayev
Янгиликлар
Ҳавола олиш
243 0 0

Ўқув интизоми ва коллеж ички тартиб-қоидаларини бузганлиги, шу жумладан семестр давомида узрсиз сабабларга кўра дарсларни 74 соатдан ортиқ вақт қолдиргани, шунингдек, одоб-ахлоқ қоидаларини бузган ўқувчи Тошкент юридик коллежидан четлаштирилиши белгилаб қўйилди.

ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Тошкент юридик коллежи фаолиятини ўрганиш ва уни такомиллаштириш бўйича комиссия ташкил этилди, коллеж фаолияти тубдан такомиллаштирилади, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири. 

Бу ҳақда Тошкент юридик коллежида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва унинг мазмунини тубдан такомиллаштириш мақсадида 2017 йил 10 ноябрда Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.

Комиссияга бир ойлик муддатда коллежнинг раҳбар ва педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш ҳамда коллежни замонавий талабларга жавоб берадиган, юксак малака, профессионал тайёргарлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бошқарув ва педагог кадрлар билан тўлдириш вазифаси топширилди.

Шунингдек, қарорга мувофиқ коллеждаги муҳитни соғломлаштириш ва мавжуд муаммоларнинг тезкор ечимини топиш мақсадида Тошкент юридик коллежи фаолиятини ўрганиш ва уни такомиллаштириш бўйича комиссия ташкил этилди.

Комиссияга бир ойлик муддатда коллежнинг раҳбар ва педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш ҳамда коллежни замонавий талабларга жавоб берадиган, юксак малака, профессионал тайёргарлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бошқарув ва педагог кадрлар билан тўлдириш вазифаси топширилди.

Шунингдек, қарор билан Тошкент юридик коллежи Тошкент давлат юридик университети тасарруфига ўтказилди.

Шу билан бирга, қарорга мувофиқ Тошкент юридик коллежида ўқув жараёнини тубдан яхшилаш, ўқувчиларни ўқитиш сифатини, маънавий-ахлоқий тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий маданияти ва онгини ошириш, шунингдек, коллежнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича Тадбирлар режаси ҳам тасдиқланди.

Қарорда ўқувчилар қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб билан бир қаторда, ўқув интизоми ва коллеж ички тартиб-қоидаларини бузганлиги, шу жумладан семестр давомида узрсиз сабабларга кўра дарсларни 74 соатдан ортиқ вақт қолдиргани, шунингдек, одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлиги учун ҳам Тошкент юридик коллеждан четлаштирилиши белгилаб қўйилди.

Бундан ташқари, қарорда Тошкент давлат юридик университетига университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан коллеж учун ўқув-лаборатория ускуналари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари, енгил автотранспорт воситалари сотиб олиш, шунингдек, коллеж ходими ва ўқувчиларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳуқуқи берилди.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Тошкент юридик коллежи ўқитувчиларининг мурожаати юзасидан хизмат текшируви ўтказилгани ва бунинг натижасида Тошкент юридик коллежи директори Наталья Темирова "2-даражали адлия маслаҳатчиси" махсус унвон-мартаба даражасидан маҳрум қилиниб, эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Хизмат текшируви давомида Тошкент юридик коллежи фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширишда Н.Темирова томонидан кадрларни ишга қабул қилишда қариндош-уруғчиликка йўл қўйилганлиги, ходимларни ишга қабул қилиш, ишда қолдиришда таъмагирлик ва қонунбузилишлар мавжудлиги, ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари асоссиз қўлланилганлиги, кадрлар қўнимсизлиги йилдан-йилга ошиб борганлиги аниқланган.

Асосий мавзулар