ИИВ Академияси ўқишга қабул эълон қилди

© akadmvdАкадемия МВД
Академия МВД - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун фуқароларнинг ёши 17 ёшдан 23 ёшгача бўлиши керак. Номзодларнинг ёши ўқишга қабул йилининг 31 декабрига қадар ҳисобланади

ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасалари ёшларни ўқишга таклиф қилмоқда, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот-хизмати.

ИИВ Академияси - Sputnik Ўзбекистон
ИИВ Академиясида ўқиш муддати 3 йилни ташкил қилади
2018/2019 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасалари яъни Ички ишлар вазирлигининг Академияси ва Ёнғин хавфсизлиги институти ҳамда Миллий гвардиянинг Ҳарбий техника институтларига ўқишга кириш истагида бўлган, Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда туриб, истиқомат қилувчи, ўрта ва ўрта-махсус маълумотга эга бўлган ҳамда коллеж ва лицейларни битирувчи ёшлар 2017 йилнинг 15 ноябрь кунидан 2018 йилнинг 15 февраль кунига қадар, Тошкент шаҳар ИИББ Кадрлар бошқармасига бевосита бўйсунувчи Касбий тайёргарлик марказига ҳужжатларни топшириш учун таклиф қилинадилар.

Вазирликнинг амалдаги меъёрий буйруқ талабларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун фуқароларнинг ёши 17 ёшдан 23 ёшгача бўлиши, кўрсатиб ўтилган бўлиб, номзодларнинг ёши ўқишга қабул йилининг 31 декабрига қадар ҳисобланади.

Шунингдек, ўғил болаларнинг бўйи 170 смдан паст бўлмаслиги, қизларнинг бўйи эса 165 смдан паст бўлмаслиги шарт.

Ўғил болалар ўзлари билан паспорт, чақирув ёки ҳарбий гувоҳнома ва маълумоти тўғрисида ҳужжатлари (диплом, шаҳодатнома), қизлар эса паспорт ва маълумоти тўғрисида ҳужжатлари (диплом, шаҳодатнома) олиб келишлари сўралади. Қабул ҳар ҳафтанинг душанба кунидан жума кунига қадар соат 09:00 дан 17:00 га қадар Тошкент шаҳар ИИББ Кадрлар бошқармасига бевосита бўйсунувчи Касбий тайёргарлик марказида амалга оширилади.

Янгиликлар лентаси
0