Ўзбекистонда қотиллик ва безорилик жиноятлари камайди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди

ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Жорий йилнинг 10 ойи мобайнида умумий жиноятлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан камайди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 15 ноябрь куни ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш масалаларига бағишланган видеоселектор давомида маълум қилинди, деб хабар қилди  Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Йиғилишда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни — "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни" этиб белгиланганлиги жойларда ўзининг ижобий самарасини бераётгани қайд этилди.

Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда жиноятчиликка қарши курашиш тизими тубдан ислоҳ қилинади
Таъкидланишича, жорий йилнинг 10 ойи мобайнида умумий жиноятлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14 %га, шундан талончилик 16 %га, босқинчилик — 19 %га, қотиллик — 21 %га, товламачилик — 22 %га, безорилик — 34 %га камайишига эришилди.

Шунингдек, аёллар ўртасида жиноят содир этиш ҳолатлари 16 фоизга, ёшлар ўртасида 14 фоизга, вояга етмаганлар ўртасида 17 фоизга камайди.

Аҳоли ва жамоатчилик билан яқин ҳамкорлик ва мулоқот ўрнатилгани натижасида 1 минг 243 маҳаллада биронта ҳам жиноят содир этилишига йўл қўйилмади.

Уйма-уй юриб аҳоли муаммоларини ўрганиш натижасида 22 минг 370 оиланинг нотинчлигига барҳам берилди, 11 минг 345 ёш оила ажрашиб кетишдан сақлаб қолинди, маҳалла посбонларининг тезкор хабарлари ёрдамида 4 минг 494 жиноят фош этилди.

Янгиликлар лентаси
0