08:36 24 Январ 2018
Эфир
Прокуратура, архив сурат.

Прокуратура 3 опа-сингил ўлими бўйича экспертиза натижаларини эълон қилди

© Nuz.uz
Янгиликлар
Ҳавола олиш
146302

Уч опа-сингил ўлими кимнинг айби билан юзага келгани ҳали аниқланмаган. Прокуратура ходимининг айтишича, бу тергов жараёнида аниқланади

ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Тошкент шаҳар прокуратураси бошқармаси бошлиғи Бобир Деҳқонов тўсатдан вафот этган 3 опа-сингил ўлими бўйича суд-тиббий экспертизаси натижаларини эълон қилди, деб хабар берди UzNews.

Шанба куни Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган навбатдаги брифингда шаҳар прокуратураси вакили эълон қилган СТЭ натижасига кўра, қизлар гипотензив дори воситасини (артериал қон босимини туширадиган) қабул қилишганидан кейин вафот этишганини тасдиқлади. Дори воситасини давомли қабул қилиш натижасида, қизларда кардиоген шок ҳолати юзага келган.

"Бобир Деҳқоновнинг таъкидлашича, тергов давомида бу дорихона ходимининг хатоси бўлганми ёки даволовчи шифокорнинг хато ташхиси бўлганми аниқланади", — деб езади нашр.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 186-моддаси 4-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган. Айни вақтда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бир оиланинг 7, 6 ва 4 яшар қизлари 8 ноябрь куни Тошкентда вафот этишган эди. Уларнинг энг кичиги шифохонага олиб кетилаётганда тез ёрдам машинасида оламдан ўтган. Қолган икки нафари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий- тадқиқот институтига етказилган.

Асосий мавзулар