Ўзбекистонда Корея олий таълим тиббиёт муассасаси ташкил этилади

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишЗарубежные страны: Южная Корея
Зарубежные страны: Южная Корея - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Корея тиббиёт муассасининг ҳудудий филиаллари ҳам бўлади

ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Шавкат Мирзиёев раислигида 2017 йил 12 декабрь куни Ўзбекистондаги тиббиёт соҳасидаги долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев яна бир видеоселектор йиғилишини ўтказди
Видеоселекторда хусусий тиббиётни тизимли асосда ривожлантиришга қаратилган топшириқлар берилди. Хусусан, Тошкентда фаолиятини бошлаган "Акфа медлайн" хусусий тиббиёт муассасаси негизида Ўзбекистонда хусусий тиббиётни ривожлантириш ва уларга малакали кадрлар тайёрлаш бўйича ўқув-даволаш марказини ташкил этиш, мазкур тиббиёт маркази ҳамкорлигида Корея Республикасининг олий таълим тиббиёт муассасаси ва унинг ҳудудий филиалларини ташкил этиш вазифаси қўйилди.

Бу борада Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман ҳокимликларига Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда аҳолининг ҳудудларга хос касалланиш кўрсаткичлари ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, тор йўналишларга ихтисослашган стационар шароитидаги ҳусусий тиббиёт ташкилотларини кўпроқ ташкил этиш топширилди.

Шунингдек, кадрлар таъминоти масаласи ечими сифатида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳудудий ҳокимликлар билан биргаликда тиббиёт кадрларига бўлган эҳтиёжни ҳудудлар, туманлар ва муассасалар кесимида аниқлаш, 2018 йилда бакалавриат таълим йўналишининг мақсадли қабул квотасини 2017 йилга нисбатан 20 фоиз ошириш, мақсадли магистратурани 10 фоиз, клиник ординатура қабул квотасини 15 фоиз ошириш белгиланди.

Тез тиббий ёрдам тизимида дори воситалари учун ажратилаётган маблағларни 2018 йилда камида икки баробар ошириш ва ҳудудлар кесимида бир меъёрда молиялаштириш бўйича чоралар кўриш топширилди.

Янгиликлар лентаси
0