ИИБ раҳбарлари йил якуни бўйича жазоланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилди

© AP Photo / Mikhail MetzelУзбекские милиционеры
Узбекские милиционеры - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти ички ишлар ходимлари фаолиятини танқид қилганидан сўнг, ИИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари генерал-майор Даврон Назармухамедов раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди

ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Жорий йил 11 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирининг биринчи ўринбосари генерал-майор Даврон Назармухамедов раҳбарлигида жиноятларни барвақт олдини олиш, уларни фош этиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди, деб хабар қилди ИИВ матбуот-хизмати.

Сотрудник милиции в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек милиционерининг бўйи 5 сантиметрга қисқартирилиб, ёши 5 йилга узайтирилди
Йиғилишда, ҳар бир содир этилган жиноят турлари бўйича 11 ойлик иш натижаларининг чуқур таҳлиллари муҳокама қилинди. Асосий эътиборни эса содир этилган жиноятни очиш билан бирга, жиноятни содир этилишини олдини олишга, унинг сабаблари ва унга имкон берган шарт-шароитларни синчиковлик билан ўрганишга қаратилиши таъкидланди. Таҳлиллар асосида нафақат вилоятлар, балки барча туманлар кесимида танқидий баҳо берилди.

Жумладан, Самарқанд, Тошкент вилоятларида ташкил этилган секторларга бириктирилган раҳбар ва ходимларнинг маҳаллаларда тарғибот-ташвиқот ишлари, жиноятларни барвақт аниқлашга доир чора-тадбирлари етарли самара бермаётгани таъкидланди.

Йиғилишда республика миқёсида, қотиллик, қасддан баданга оғир шикаст етказиш, босқинчилик, талончилик, ўғрилик, фирибгарлик, безорилик, транспорт воситаларини олиб қочиш каби жиноят турлари камайишига қарамасдан, баъзи ҳудудларда айрим турдаги жиноятларнинг кўрсатгичлари юқорилича қолаётганлиги кўрсатиб ўтилди.

Сотрудник закрывает дверь следственного изолятора - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда одамларни қаматиш билан шуғулланган милиция капитани 11 йилга қамалди
Фош этилмаган жиноятлар асосан, Тошкент, Самарқанд, Фарғона, Қашқадарё, Сурхондарё, Бухоро вилоятларида ва Тошкент шаҳрида юқорилигича қолмоқда. Бунда ички ишлар органлари тезкор ходимлари ва профилактика инспекторларини маҳалла фаоллари, жамоатчилик билан жиноятчиликни олдини олишга қаратилган ҳамкорлиги талаб даражасида эмаслиги қайд этилди.

Йиғилишда салбий кўрсатгичлар кузатилган ҳудудларнинг ички ишлар бошқармалари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди. Йил якуни бўйича жиноятчилик кўрсатгичи таҳлил қилиниб, жиноятни олдини олишда кенг жамоатчилик билан ҳамкорлик йўналишида ижобий натижага эришмаган ходимларга кескин чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Янгиликлар лентаси
0