08:37 24 Январ 2018
Эфир
Подписание документов

МХХни улкан ислоҳотлар кутмоқда

© Sputnik/Виктор Толочко
Янгиликлар
Ҳавола олиш
Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига Мурожаатномаси (21)
453372

Мирзиёев "Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида"ги қонунларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишни таклиф этди

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев келаётган йилда Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик хизмати тўлиқ ислоҳ қилинишини маълум қилди. Президент бу ҳақда Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида айтиб ўтди, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.

"Миллий хавфсизлик хизмати идоралари бугунги кунгача 26 йил аввал ҳукумат тасдиқлаган Низом асосида фаолият кўрсатиб келмоқда. Бу Низомга чорак аср давомида тегилмаганлиги ва ҳар қандай оддий масала ҳам миллий хавфсизликка таҳдид деб баҳолаб келинганлиги ушбу идора ваколатларининг асоссиз кенгайиб кетишига сабаб бўлган. ", — деди Мирзиёев.

Ўзбекистон президентига кўра, дунёнинг баъзи минтақаларида юзага келган нотинч вазият аҳоли миграцияси кучайишига, бу эса, ўз навбатида, терроризм ва экстремизм тарқалишига ҳамда бу иллатлар глобал муаммолардан бирига айланишига олиб келмоқда.

"Бундай вазиятда миллий давлатчилигимиз, мустақиллигимиз, аҳолимизнинг тинч ва осойишта ҳаёти ва хавфсизлигимизни сақлаш биз учун энг устувор вазифага айланиб бормоқда. Айнан шу нуқтаи назардан ва глобаллашув даврининг барча таҳдидларини инобатга олган ҳолда Миллий хавфсизлик хизмати идоралари фаолиятини ҳам ислоҳ қилиш вақти келди", — қўшимча қилди президент.

Мирзиёев шу муносабат билан "Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тўғрисида"ги ва "Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида"ги қонунларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишни таклиф этди.

Мавзу:
Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига Мурожаатномаси (21)

Асосий мавзулар