06:43 23 Январ 2018
Эфир
Девушка ставит новые автомобильные номера

1 январдан автомобилларни техник кўрикдан ўтказиш тадбиркорларга топширилди

Sputnik / Тарас Литвиненко
Янгиликлар
Ҳавола олиш
1552 0 0

Ички ишлар вазирлиги доимий равишда тадбиркорларнинг техник кўрикдан ўтказиш борасидаги фаолиятини мониторинг қилиб, самарадорлигини таҳлил қилиб боради

ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. 2019 йил 1 январ санасидан бошлаб жисмоний шахсларнинг енгил автомобилларини техник кўрикдан ўтказиш фақатгина тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан амалга оширилади. Бу Ўзбекистон ҳукуматининг 22 декабрдаги қарорида кўзда тутилган.

Ҳужжатга мувофиқ, 2018 йил 1 январдан йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларининг жисмоний шахсларнинг енгил автотранспорт воситаларини (юк, йўловчи ва махсус транспорт воситаларидан ташқари) мажбурий техник кўрикдан ўтказиш функцияси босқичма-босқич тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларга топширилади.

Қарор матнида ёзилишича, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, ҳокимиятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддат ичида техник кўрикдан ўтказганлик учун тадбиркорларга тўланадиган тўловлар миқдорларини белгилаши лозим. Бунда транспорт воситаси тоифаси ҳисобга олинган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар учун алоҳида дифференцияланган тўлов миқдорлари жорий этилиши лозим.

Ички ишлар вазирлиги доимий равишда тадбиркорларнинг техник кўрикдан ўтказиш борасидаги фаолиятини мониторинг қилиб, самарадорлигини таҳлил қилиб боради.

Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон ИИВ раҳбари Пўлат Бобожонов зиммасига юклатилган.

Асосий мавзулар