Молия вазирлигида бўшаб қолган иш ўринларига Ёшлар иттифоқи номзод қидирмоқда

© © Sputnik / Табылды Кадырбеков.Кресло руководителя
Кресло руководителя - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёевнинг 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасидаги танқиддан кейин Молия вазирлиги тизимида 562 нафар давлат идораси номига доғ туширган ходимлар ўз лавозимидан озод этилган эди

ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Молия вазирлиги тизимидаги вакант иш ўринларни тўлдириш мақсадида ватанпарвар, ташаббускор, фидойи ва иқтидорли ёшлар ишга таклиф этилиб, улар ҳақидаги маълумотномалар кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи матбуот хизмати хабар қилади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиеев на заседании совета глав государств - членов Шанхайской организации сотрудничества (ШОС) в расширенном составе - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев аёвсиз "савалаган" Острогорский ким?
Молия-иқтисод йўналиши бўйича олий маълумотли ёшлар ўз резюмеларини Ёшлар иттифоқининг info@yi.uz электрон манзилига юборишлари мумкин. Келиб тушган ҳужжатлар ўрганилиб, танлаб олинган номзодлар Ёшлар иттифоқига суҳбатга чақирилади.

Ҳужжатлар 30 декабргача қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасидаги танқиддан кейин Молия вазирлиги тизимида 562 нафар давлат идораси номига доғ туширган ходимлар ўз лавозимидан озод этилган.

Янгиликлар лентаси
0