12:57 24 Январ 2018
Эфир
Допинг-контроль

Мирзиёев антидопинг агентлигини тузиш ҳақида қарорни имзолади

© Sputnik/ Илья Питалев
Янгиликлар
Ҳавола олиш
297 0 0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги зиммасига Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг антидопинг бошқаруви ва менежменти (ADAMS) махсус дастурини республикада жорий этиш ва қўллаш масъулияти юклатилган

ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарорни имзолади, деб хабар қилди Спутник мухбири.

Мазкур қарор соғлом ва ҳалол спортни тарғибот қилиш ҳамда Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг кодекс ва стандартларини Ўзбекистонда самарали амалга ошириш, Ўзбекистон спортчиларининг 2020 йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларига тайёргарлигига барча шарт-шароитларни яратишга қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги зиммасига Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг антидопинг бошқаруви ва менежменти (ADAMS) махсус дастурини республикада жорий этиш ва қўллаш масъулияти юклатилган.

Мазкур дастур орқали Агентликни фаолиятини самарали ташкил этиш ва бутунжаҳон тезкор маълумотлар базаси ахборотларидан фойдаланиш имконияти яратилади ҳамда мусобақа ва мусобақалардан ташқари бўлган давр мобайнида допинг-тест жараёнларидан Ўзбекистон спортчилари ўтиши тўғрисида аниқ ахборот шаклланади ва допинг-назорат тизими ташкил этилади. Айниқса, Ўзбекистон спортчилари дори воситаларидан терапевтик мақсадларда фойдаланиши ва тақиқланган дори воситаларидан фойдаланмаслиги тўғрисида аниқ тавсиялар бериш механизми ва самарали антидопинг тизими жорий этилади.

Қарор билан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказининг "Миллий антидопинг хизмати" негизида "Спорт психологияси бўлими"ни ташкил этиш кўзда тутилган. Шунингдек, Агентлик таркибида 3 та бўлим ва 2 та комиссия ташкил этилиши натижасида спортчилар, мураббийлар, спорт тиббиёти ходимлари ва бошқа мутахассисларга соғлом ва ҳалол спортни тарғиботи ҳамда тақиқланган дори воситалари ёки услублар назоратини таъминлаш каби допингга қарши курашиш борасидаги қатор муҳим вазифаларни амалга ошириш белгилаб берилган.

Бу борада Агентликка допинг орқали спортчиларга етказиладиган зарар, инсон соғлиғи учун допинг қабул қилишнинг салбий оқибатлари тўғрисида спорт жамоатчилигини хабардор этиш, Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг дастурлари ва лойиҳаларини амалга ошириш, ҳалқаро ташкилотлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги белгиланган.

Асосий мавзулар