Ўзбекистонда яна 12 пост олиб ташланди

© Пресс служба РУзВ Узбекистане ликвидируют посты ДПС
В Узбекистане ликвидируют посты ДПС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу кунга қадар автомобиль йўлларида жойлашган жами 66 та, жумладан, 23 та мунтазам йўл-патруль хизмати маскани, 19 та блок пост ва 24 та тўсиқ пости олиб ташланди

ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Ўзбекистонда йўл-патруль хизмати масканлари ва блок постларнинг фаолиятини тугатиш ҳамда сонини қисқартиришга қаратилган ишлар давом эттирилмоқда, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси.

Андижан. Бывший пост ДПС - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ҳудудидаги 54 та постнинг фаолияти тугатилди - ИИВ
Хабарга кўра, шу кунгача 54 йўл-патруль хизмати маскани ва блок постнинг фаолияти тугатилган бўлса, бугун уларнинг сони яна 12 тага қисқарди.

Шу кунга қадар автомобиль йўлларида жойлашган жами 66 та, жумладан, 23 та мунтазам йўл-патруль хизмати маскани, 19 та блок пост ва 24 та тўсиқ пости олиб ташланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Ўзбекистон ҳудудида 133 йўл-патруль, патруль-пост хизмати стационар маскани мавжудлиги, уларнинг 66 таси тугатилишини маълум қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0