08:31 24 Январ 2018
Эфир
ГЭС

"Ўзбекэнерго" Мирзиёевга инновацион ғоя асосида қуриладиган ГЭС лойиҳасини тақдим қилди

© Sputnik/ Игорь Агеенко
Янгиликлар
Ҳавола олиш
347 0 0

"Ўзбекгидроэнерго" АЖ Мирзиёевга инновацион ғоя ва янги технологиялар асосида Пскент, Чорбоғ гидроэлектр станциясини қуриш ҳамда унинг барқарор ва хавфсиз ишлашини таъминлаш бўйича инвестиция лойиҳаси тақдим қилди

ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Чирчиқ шаҳридаги "Ўзбеккимёмаш" акциядорлик жамиятида бўлди, шу ерда "Ўзбекэнерго" Мирзиёевга инновацион ғоя асосида қуриладиган ГЭС лойиҳасини тақдим қилдидеб хабар қилди президент матбуот-хизмати.

Мирзиёев, бир нечта янги лойиҳалар билан танишган.

Хусусан, "Ўзбеккимёмаш" тақдим этган янги лойиҳа бўйича мавжуд металл қуйиш қуввати 1,7 минг тоннадан 4 минг тоннага оширилади. Маҳсулот сифати яхшиланади, энергия ва меҳнат ресурслари тежалади.

Президент Чирчиқ шаҳрини шаҳарсозлик нормалари асосида қайта қуриш лойиҳаси билан ҳам танишган. "Чирчиқ марказий деҳқон бозори" МЧЖ реконструкция қилиш лойиҳасига кўра, янги типдаги замонавий бозор ташкил қилинaди.

Лойиҳаларда шаҳар марказий истироҳат боғини реконструкция қилиш, "Чирчиқ" дарёси бўйида замонавий сайилгоҳ қуриш, Чирчиқ давлат педагогика ҳамда жисмоний тарбия институтларини замонавий ўқув масканига айлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам маълумот бор.

"Ўзбекгидроэнерго" АЖ Мирзиёевга инновацион ғоя ва янги технологиялар асосида Пскент, Чорбоғ гидроэлектр станциясини қуриш ҳамда унинг барқарор ва хавфсиз ишлашини таъминлаш бўйича инвестиция лойиҳаси тақдим қилган.

Президентга шунингдек, "Чирчиқ қишлоқ хўжалиги заводи" ҳудудида амалга ошириладиган қишлоқ хўжалиги машинасозлик соҳасини ривожлантириш дастури ҳақида маълумот берилди.

Мирзиёевга қишлоқ хўжалигининг машинасозлик соҳасида ресурс тежайдиган агротехнологияларни жорий этишни таъминлайдиган замонавий, унумдорлиги юқори қишлоқ хўжалиги техникаси ва механизация воситаларини ишлаб чиқариш юзасидан қилинадиган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Давлат раҳбари саноат тармоқларини ривожлантириш борасида амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар яқин йилларда ўз самарасини беришини таъкидлади.

Асосий мавзулар