Солиқ қўмитаси олий маълумотлилар ва коллеж битирувчилари орасидан ишчи қидирмоқда

© Sputnik / Алексей ДружининПортфель с документами
Портфель с документами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлат солиқ органларининг инспекторлар таркиби лавозимлари ўрта махсус даражадан кам бўлмаган иқтисодиёт, молия ёки юридик ихтисослик бўйича маълумотга эга бўлган шахслар танлов асосида ишга қабул қилинади

ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси давлат солиқ хизмати органларидаги бўш бўлган лавозимларга ишга таклиф қилиши ҳақида эълон берди.

Чиновник выходит из кабинета - Sputnik Ўзбекистон
Молия ва солиқ органлари раҳбарларига жавобгарлик чоралари кўриш механизми кучга кирди
"Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ хизмати органларининг раҳбарлик ва инспекторлик лавозимларига хизматга қабул қилиш ҳамда лавозимларига тайинлаш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 677-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисида"ги Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади", — дейилади қўмита матбуот-хизмати хабарида.

Солиқ органлари хизматига ёши, миллати, жинси, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ва мансаб мавқеидан қатъий назар, ўзларининг касб, ишчанлик, шахсий ва ахлоқий сифатларига, маълумоти даражасига ва саломатлигига кўра, давлат солиқ органларига юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлашга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.

Давлат солиқ органларининг инспекторлар таркиби лавозимлари ўрта махсус даражадан кам бўлмаган иқтисодиёт, молия ёки юридик ихтисослик бўйича маълумотга эга бўлган шахслар танлов асосида ишга қабул қилинади.

Янгиликлар лентаси
0