Алишер Усмоновнинг "Қадимий Бухоро" лойиҳасида иштирокига доир маълумотлар ошкор бўлди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишОснователь USM Holdings Алишер Усманов
Основатель USM Holdings Алишер Усманов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги туристик зонаси Бухородаги 10 гектар ерда барпо этилади ва ҳудуд тўлиқ бепул Wi-Fi билан қамраб олинади

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Асли ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов суперзамонавий туристик мажмуа бўлмиш — "Қадимий Бухоро" лойиҳасида беғараз ҳомийлик шарти билан иштирок этмоқда. Бу ҳақда Спутник мухбирига Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси раҳбари Азиз Абдухакимов маълум қилди.

Алишер Усманов, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Алишер Усмонов: қўлимдан келганича Ўзбекистонга ёрдам бераман
Абдухакимовга кўра, Усмоновнинг иштироки туристик зонани кейинчалик меценат бошқарувига топширишни назарда тутмайди.

Объект тўлиқ Ўзбекистон томони ихтиёрида бўлади.

"У (Алишер Усмонов — таҳр.) ушбу лойиҳанинг ҳомийси сифатида, дейлик меценат тарзида иштирок этмоқда.  Катта лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган, аниқ бюджет ҳам бор, аммо аниқ рақамлар лойиҳалаштириш ишлари натижаларига кўра маълум бўлади", — деб қайд этди Абдуҳакимов.

Янги туристик зонаси Ғиждувон кўчаси ва "Қўхна ва боқий Бухоро" маданий мажмуаси оралиғида жойлашган 10 гектар жойда барпо этилади. Зона майдонида пастқаватли замонавий меҳмонхоналар, маданий-соғломлаштириш ва савдо-кўнгилочар марказларини барпо этиш режалаштирилган. Уларда куну-тун чет эллик сайёҳларга хизмат кўрсатиш ва мароқли ҳордиқ чиқариш таъминланиши кўзда тутилган.

Туристик зонада турли шоулар, тарихий воқеаларни акс эттирган театрлаштирилган концерт томошалари намойиш этилади ва фолклор ансамбллари билан бир қаторда замонавий эстрада хонандалари чиқишлари, модалар намойиши ва бошқа томошабоп тадбирлар ташкиллаштирилади.

Бухоронинг қадимий қисми тўлиқ бепул Wi-Fi билан қопланади.

Янгиликлар лентаси
0