01:46 14 Декабр 2017
Эфир
Фото

Самарқанд ва Бухоро ХХ аср бошида Прокудин-Горский фотосуръатларида

Ҳавола олиш
72711
  • Сайид Мир Муҳаммад амир Олим-хон. Бухоро 1911.
  • Назар Муҳаммад. Мирзачўл. 1911
  • Сир-Дарё юқориси да ишда. Миризачўл. 1911
  • Мадраса талабалари. Самарқанд. 1911
  • Шердор мадрасасининг ўнг гумбази. Самарқанд. 1911
  • Регистонда. Самарқанд. 1911
  • Усто Али Насафи мақбараси. Самарканд. 1911
  • Кайроғоч. Самарқанд. 1911
  • Шоҳи-Зинда, умумий кўриниш (кечги суръат). 1911
  • Шохи-Зинда кичик масжид. Самарқанд. 1911
  • Сарт аёли. Самарқанд. 1911
  • Байга  — туркий халқларда от пойгаси
  • Қовунфуруш. Самарқанд
  • Баҳовуддин масжиди ҳовлисидаги муқаддас қудуқ. Бухоро. 1911
  • Бухоро, зиндон. 1911
  • Бухоро яқинидаги Амирнинг дала боғи Шир-Будун . 1911
Сайид Мир Муҳаммад амир Олим-хон. Бухоро 1911.

Сергей Михайлович Прокудин-Горский 1863 йил 18 августда Россия Империясининг Владимир губурниясида туғилган. Кўрсатган хизматлари учун, уни Россия рангли фотографиясининг “отаси” деб аташади.

Бўлғуси суръатчи ва ихтирочи бошида машҳур Александр лицейида, кейинчалик Санкт-Петербург университети физика-математика факультети тингловчиси бўлган. Буюк рус олими Дмитрий Иванович Менделеевнинг ўқувчиси бўлган.

1898 йилдаўтгазилган фотокўргазмада Прокудин-Горский ўзининг биринчи фотосуръатларини кўрсатди. Ушбу фотосуръатларда 17-18 аср рус рассомларининг ижодий ишлари туширилган эди. Ушандан кейин олим рангли суръат ишлаб чиқиш ҳақида ўйланиб қолди.

ХХ аср бошида суръатчи ўзининг биринчи рангли фотосуръатларини намойиш қилди. 1904 йилдан бошлаб у Россия бўйлаб фаол сафар қилди ва қадимий меъморчилик намуналари, маҳаллий аҳолининг миллий либослари ва турмуш тарзини суръатга тушурди.  
1911 йилда Прокудин-Горский Ўрта Осиёга сафар қилди ва Ўзбекистонний тарихий ва маданий марказлари бўлган Самарқанд, Бухоро шаҳарлари кўринишларини суръатга туширди.

1904 – 1916 йилларда Прокудин-Горский томонидан суръатга олинган Россия Империясининг фотосуръатлар тўплами бир неча минглаб негативлар, фотопластиналар, фотосуръатлар ва репродукциялардан ташкил топган. Ҳозирги кунда Рус рангли суръатчилигининг энг йирик меъроси Америка конгресси миллий кутубхонасида сақланмоқда.

Яна фотолавҳалар

Асосий мавзулар