19:28 07 Декабр 2016
Эфир
Фото

Мустақиллик куни: ранг-баранг чироқлар, мусиқа ва мушакбозлик

Ҳавола олиш
135 0 0
  • Байрам тантаналаридан фоторепртаж.
  • Байрам тантаналаридан фоторепртаж.
  • Байрам тантаналаридан фоторепртаж.
  • Байрам тантаналаридан фоторепртаж.
  • Байрам тантаналаридан фоторепртаж.
  • Байрам тантаналаридан фоторепртаж.
  • Байрам тантаналаридан фоторепртаж.
  • Байрам тантаналаридан фоторепртаж.
  • Байрам тантаналаридан фоторепртаж.
  • Байрам тантаналаридан фоторепртаж.
Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллигига бағишланган байрам тантаналаридан фоторепортаж.

Мустақиллик куни: ранг-баранг чироқлар, мусиқа ва мушакбозлик.

1 сентябрь, сешанба куни Ўзбекистон Мустақиллик куни байрамини нишонлади. Байрам тантаналари душанба куни Алишер Навоий номли миллий боғда бошланди. Бу ерда Олий мажлис депутатлари, хукумат вакиллари, сенаторлар, чет давлат элчилари ва бошқа меҳмонлар таклиф қилинган эди.

Шаҳар ҳокимлиги байрамга таёргарлик кўришди, кўча ва сайлгоҳлар гуллар ва байроғлар билан безатилди. Рангба-ранг чироқлар жилваси, куй ва қўшиқлар байрамни янада тантанавор қилди.

“Ўзбекактер” ижодий уюушмаси аъзолари, “Ўзбекнаво” халқ ва хизмат кўрсатган артистлари, “Ниҳол” танлови ғолиблари, “Ягонасан муқаддас Ватан” танлови ғолиблари, ёзувчи ва шоирлар, чемпион ва спорт усталари ўзбекистонликларни мустақиллик билан тарикладилар.

Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов байрам табрикномаси билан нутқ сўзлаб Мустақиллик кунини Ўзбекистон халқининг энг улуғ, энг бебаҳо байрами деб атади. Ислом Каримов Мамлакат мустақиллиги улкан, ҳеч нима билан ўлчанмайдиган бойлик эканлигини ва унга эришиш  Ўзбекистон фуқаролари ҳаёт мазмунини бутунлай ўзгартирган улкан воқеа эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Асосий мавзулар