12:17 28 Июн 2017
Эфир
Фото

Тошкент Боинг 787 «орзу лайнери»ни кутиб олди

Ҳавола олиш
313420
  • Тошкентда Boeing 787 Dreamliner самолётини кутиб олиш. Воқеа жойида олинган сурат
  • Тошкентда Boeing 787 Dreamliner самолётини кутиб олиш. Воқеа жойида олинган сурат
  • Boeing 787 Dreamliner Тошкент аэропортига қўнмоқда.  Воқеа жойида олинган сурат
  • Тошкент аэропортида Boeing 787 Dreamliner самолётини тантанали кутиб олиш.  Воқеа жойида олинган сурат
  • Тошкент аэропортида Boeing 787 Dreamliner самолётини тантанали кутиб олиш. Воқеа жойида олинган сурат
  • Boeing 787 Dreamliner самолёти салони. Воқеа жойида олинган сурат
  • Boeing 787 Dreamliner самолёти салони. Воқеа жойида олинган сурат
  • Boeing 787 Dreamliner самолёти учувчилар салони. Воқеа жойида олинган сурат
  • Boeing 787 Dreamliner самолёти учувчилар салони. Воқеа жойида олинган сурат
  • АҚШ элчиси Памела Спратлен Boeing 787 Dreamliner самолётини кутиб олиш маросимида. Воқеа жойида олинган сурат
  • МАК бош директори Валерий Тян Boeing 787 Dreamliner самолётини кутиб олиш маросимида. Воқеа жойида олинган сурат
  • Тошкент аэропортида Boeing 787 Dreamliner самолётини тантанали кутиб олиш. Воқеа жойида олинган сурат
  • Тошкент аэропортида Boeing 787 Dreamliner самолётини тантанали кутиб олиш. Воқеа жойида олинган сурат
  • Тошкент аэропортида Boeing 787 Dreamliner самолётини тантанали кутиб олиш. Воқеа жойида олинган сурат
© Sputnik/ Стрингер
Тошкентда Boeing 787 Dreamliner самолётини кутиб олиш

Бугун Тошкент аэропортида Боинг 787 самолётини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда суратга олинган фото лавҳамизни томоша қилинг.

ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Тошкентда янги Boeing 787 Dreamliner самолётини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу самолёт “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси томонидан сотиб олинган икки самолётдан биридир.

Boeing 787 “орзу лайнери”– ўта узоқ масофага учувчи, тез учар самолёт Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигига муносиб совға бўлди. Самолётни Ўзбекистон Ҳаво йўллари экипажи аъзолари – инструктор–учувчи Иосиф Зак, гуруҳ командири Асаджон Турсунов ва авиакомпания бош штурмани Станислав Гурфинкель.

Сиэтлдан Тошкентга 12 соат давом этган тўхтовсиз парвоз муваффақиятли амалга оширилди. Самолётни Boeing заводида МАК директори ўринбосари Геннадий Харлап, Uzbekistan airways technics (UAT) авиакорхонаси директори ўринбосари Андрей Маргачев ва Валерий Косовлар қабул қилиб олишди.

МАК бош директори Валерий Тяннинг сўзларига қараганда, ушбу тадбир амалга оширилиши учун бутун авиакомпания жамоаси таёргарлик кўришган. Ер-инфраструктурасида ва инженер-техник ва учувчилар таёрлашда ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилган. Икки учувчи-инструктор ва 18 учувчидан ташкил топган янги учиш отряди тайёрланган. Ундан ташқари UAT авиакорхонасида 64 мутахассис, 6 инструктор тайёрланган.

“Boeing 787-8 турдаги самолётлардан фойдаланишни бошлаш бу авиакомпания тарихида жуда муҳим босқич, чунки бу ўзида энг замонавий техника ва технологик ускуналарни мужассамлаштирган бутунлай янги авиалайнер, бўлиб у авиакомпания томонидан бугун эксплуатация қилинаётган самолётлардан бутунлай фарқ қилади. Шуни ишонч билан айтиш мумкин-ки, авиакомпания мутахассисларининг таёрланиш даражаси, профессионаллиги ва жавобгарлиги ушбу турдаги лайнерлардан муваффақиятли  фойдаланиш имконини беради”, — деди Валерий Тян журналистларга.

Boeing 787 Dreamliner самолёти ўзининг самаралилиги, ёнилғи тежамкорлиги ва экологик безарарлиги бўйича дунёда энг олдинги ўринда. Уни яратишда энг замонавий ғоялар ва технологиялардан ҳамда бутунлай янги дизайндан фойдаланилган. Янгидан яратилган самолёт салонида узоқ парвозлар давомида йўловчилар ва экипаж қулайлиги учун барча шароитлар яратилган.

Салон ўлчами ва унинг қулайлиги ҳам ҳайратланарли даражада. Самолёт салонининг ички диаметри олдинги самолётларга қараганда 1 метр кенг. Йўловчи ўриндиқлар умумий сони 246 та. Самолётда шовқин камайтиришга, ёритиш ва ҳавони намлашга ҳам алоҳида эътибор берилган. Узоқ парвоз давомида зерикмаслик учун, ҳар бир йўловчига қаршисига алоҳида экран ўрнатилган.  

Яна фотолавҳалар

Асосий мавзулар