03:37 31 Март 2017
Эфир
Фото

Москвада Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирилмоқда

Ҳавола олиш
Ислом Каримов вафот этди (56)
2227101
  • Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси. 3 сентябрь. Архив сурат.
  • Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси. 3 сентябрь. Архив сурат
  • Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси. 3 сентябрь
  • Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси. 3 сентябрь
  • Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси. 3 сентябрь
  • Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси. 3 сентябрь
  • Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси. 3 сентябрь
  • Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси. 3 сентябрь
  • Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси. 3 сентябрь
  • Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси, 3 сентябрь
  • Қайғу ифодаси акс этган қиёфалар. Москва, 3 сентябрь
  • Президентимиз тинчлик рамзи бўлиб қоладилар, дейди бу аёл. Москва, 3 сентябрь
  • Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтириш учун турли миллат вакиллари келди. Москва, 3 сентябрь
  • Президентни хотирлаб йиғилганлар бир дақиқа сукут сақлашди. Москва, 3 сентябрь
  • Тинчлик учун раҳмат! Қайғудамиз!
  • 1994-2004 йилларда Фаластиннинг Ўзбекистондаги элчиси бўлиб ишлаган ал Лаҳҳам Набил Муҳаммаднинг қалб сўзлари
  • Кўз ёшларини ҳеч ким тия олмади. Москва, 3 сентябрь
  • Кўз ёшларини ҳеч ким тия олмади. Москва, 3 сентябрь
  • Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтиришмоқда. Москва, 3 сентябрь
© Sputnik/ Д.Аскаров
Ўзбекистоннинг биринчи Президенти билан видолашув. Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси. 3 сентябрь

Президентни хотирлаш учун келганларнинг юзларида ғамгинлик ва қайғу ифодасини, кўзларида эса ёшни кўриш мумкин эди.

ТОШКЕНТ, 3 сент – Sputnik. Москвадаги “Полянка” метро бекатидан чиқар экансиз, ҳар қадамда қўлларида гул ва гулдасталар кўтарган маъюс инсонларга – турли миллатга мансуб кексаю ёш, эркагу аёлга кўзингиз тушади. Уларнинг ҳаммаси бир йўналишда – Президент Ислом Каримовнинг хотирасига ҳурмат бажо келтириш ниятида Ўзбекистон Республикасининг  Россиядаги элчихонаси томон йўл олишган.

Элчихона биноси ёнига келганлар Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовни хотирлаб гуллар, гулдасталар, ўз ҳурмати изҳор этилган битикларни қўйдилар. Президентни хотирлаш учун келганларнинг юзларида ғамгинлик ва қайғу ифодасини, кўзларида эса ёшни кўриш мумкин эди.

“Президентимиз тинчлик рамзи эдилар. Тинчлик-осойишталик деганда Ислом Каримов, Ислом Каримов деганда тинчлик-осойишталик кўз олдимизга келар эди. Президентимизга ишонганимиз учун ҳам фарзандларимиздан кўнглимиз тўқ бўлиб хорижда юрардик”,-дейди самарқандлик Ойдин Шарапова.

“Бирор сўз дея олмайман. Президентимизнинг жойлари жаннатдан бўлсин”,-дея кўзига ёш олади бухоролик Муҳаррам Раҳмонова.

Элчихона олдидаги майдонда Ислом Каримовни хотирлаб жамланганлар Президентнинг ҳаёт йўли, Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги ва тараққиётида тутган ўрни ҳақида тўлқинланиб гапирдилар.

Президент хотирасига ҳурмат бажо келтириш ниятида элчихонага ошиқаётганларнинг сафи узилмаяпти.

 

Мавзу:
Ислом Каримов вафот этди (56)

Яна фотолавҳалар

Асосий мавзулар