03:37 31 Март 2017
Эфир
Фото

Салом Ўзбекистон!

Ҳавола олиш
96073
  • Мазали салом!
  • Салом!
  • Салом!
  • Модница қизлардан салом!
  • Онахон ва набирадан салом!
  • Жиззах тоғларида асал сотувчи амаки ва униг ретро автомобилилдан салом!
  • Бозордан салом!
  • Оқ тулпор минган маликадан салом!
  • Мактаб болаларидан салом!
  • Чимёнлик ҳайдовчилардан салом!
  • Тарвуз сотувчисидан салом!
  • Қувноқ амакидан салом!
  • Чимён арқон йўлидан салом!
  • Болакайлардан салом!
  • Наврўз байрамига ясанган қизалоқдан салом!
  • Помидор сотувчилардан салом!
  • Уялчан қиздан салом!
  • Гилам сотувчилардан салом!
  • Салом!
  • Буви набиралардан салом!
  • Узумзордан салом!
  • Ўзбек ковбойларидан салом!
  • Тоғ саломи!
  • Янги йил нишонлаётган қизлардан салом!
  • Фонтанда чўмилаётган болакайлардан салом!
  • Салом ўртоқ капитан!
  • Оилавий салом!
  • Қиш саломи!
  • Ака сингил саломи!
  • Салом!
  • Нон сотувчилардан салом!
  • Қурувчилардан салом!
  • Hello moto ёки мото салом!
  • Гуллар саломи!
  • Уч карра самимий салом!
  • Тухум сотувчиларидан салом!
  • Этикдўзлардан салом!
  • ЙҲҚга амал қилувчилардан салом!
  • Бутун юракдан салом!
  • Бугун дунёга, биздан улкан салом!!!
Мазали салом!

Sаlом! Привет! Hi! Aloha! Hola! Shalom! Sveiki! Ва яна 3000 минг тилда инсон бир-бири билан саломлашиши мумкин, лекин шу сўзларнинг ҳаммасини биз тўғри тушуна олармиканмиз? Йўқ албатта, лекин қўлни кўтариб силкитиш, дунёнинг барча бурчагида ҳамма учун тушунарли бўлади, деб ёзади mytashket.uz саҳифаси муаллифларидан бири Алла Гажева

Мен болаликдан узоқда кўринган, поезд ёки автомобил ойнасидан бир лаҳзага кўз олдимдан ўтган болалар билан қўл силкитиб кўришишни яхши кўрар эдим. Мен қўл силкитганимда, болакайлар ҳам албатта хурсанд бўлиб менга жавобан қўл силкитишар ва бундан мен жудаям бахтиёр бўлар эдим. Ўша вақтларда катталарга қўл силкитишга журат қилмасдим, чунки улар "катталар" эдида.

Ўшандан бери бир неча ўн йиллар ўтган бўлсада, мен ҳалигача қўл силкитишни яхши кўраман. Энди мен барчага қўл силкитаман: мактаб ўқувчиларию талабаларга, бозордаги сотувчиларига, дарвоза олдида ўтирган қарияларга, юк машиналари ҳайдовчиларига, умуман ҳаммага. Албатта, мен уларни танимайман, улар яхши одамми ёки ёмон одамлигини ҳам биламайман, лекин аксарият ҳолларда мен қўл силкитишимга улар ҳам жавобан қўл силкитиди ва бир лаҳзага бўлсада — барчамиз бахтиёр бўламиз.

Бугун сизларга Ўзбекистоннинг турли бурчакларида олинган мана шундай бахтиёр суръатларимни тақдим этаман. Уларни томша қилиб, биргина қўл силкитиш барчани, худди болаликдагидек бахтиёр қилишига амин бўлишингиз мумкин.

Ҳаммангизга салом!

MyTashkent.uz саҳифаси материалари асосида тайёрланди.

Яна фотолавҳалар

Асосий мавзулар