22:22 22 Феврал 2017
Эфир
Фото

Никулин бугун 95 ёшга тўлган бўларди

Ҳавола олиш
476 0 0
  • Артист Юрий Никулин
  • Никулин мактаб йилларида. Архив сурат
  • Юрий Никулин, Михаил Шуйдин и Дмитрий Альперов - циркда
  • Актер Юрий Никулин
  • Актер Юрий Никулин Мухтар фильмида. Архив сурат
  • Актер Юрий Никулин Когда деревья были большими фильмида. Архив сурат
  • Актер Юрий Никулин Уруш бўлмаган 20 кун фильмида. Архив сурат
  • Юрий Никулин ва Михаил Шуйдин циркда. Архив сурат
  • Юрий Никулин Кавказ асираси фильмида. Архив сурат
  • Юрий Никулин Кавказ асираси фильмида. Архив сурат
  • Юрий Никулин Бриллиант қўл фильмида. Архив сурат
  • Юрий Никулин Чучело (Тасқара) фильмида. Архив сурат
  • Юрий Никулин
  • Москва цирки олдида Юрий Никулин ҳайкали очилиши. Архив сурат
  • Смоленскда Юрий Никулин ҳайкали. Архив сурат
© Sputnik/ Юрий Абрамочкин
Артист Юрий Никулин на празднике Дня города.

Cовет даврининг севимли актери, масхарабоз ва уруш иштирокчиси Никулин бугун 95 ёшга тўлган бўлар эди.

Никулиндан имтиҳон олган нуфузли театр олий ўқув юртлари домлалари унга бир овоздан – бу ёш йигитнинг юз тузилиши кинога тўғри келмайди, у ҳеч қачон кинога туша олмайди деган қарорга келишган.

Режиссер Леонид Гайдай уни Никулиннинг ғамгин кўзлари ва ўзи ўта жиддий бўла туриб бошқаларни кулдириши ҳайратга солганлигини тан олган эди.

Никулин дастлабки чиқишларида Москва циркида актер Михаил Шуйдин билан бирга саҳнага чиққан эди. Циркда Юрий Никулин доимо томшабинларнинг севимли қаҳрамони эди. Никулин Совет Иттифоқида ўта машҳур комик “Қалам”нинг (Карандаш) шогирди эди.

Никулинга энг катта шуҳрат келтирган асарлар бу – Леонид Гайдайнинг уч безори ҳақидаги “Ы” операцияси ва Шурикнинг бошқа саргузаштлари” қисқа метражли фильмлари бўлди. “Кавказ асираси” кинокомедияси эса актерни янада машҳур қилди. “Бриллиант қўл”  фильми сценарийси эса — атайлаб Никулин учун ёзилган эди, чунки унинг қаҳрамони ҳаётда айнан Никулинниг  ўзига ўхшаган бироз соддадил ва лекин кўнгилчан эди.

Никулин нафақат комик ролларни ижро этган. Ўз ижоди давомида Никулин “Мухтар”, “Урушсиз 20 кун” кинофильмларида жиддий трагик ролларни ҳам ижро этган.

Ролан Быковнинг «Чучело» (Тасқара) фильмида Никулин ўз актерлик маҳоратини бутунлай бошқа томонидан намойиш қилади. Ушбу фильмда Никулин шаҳардан қишлоқ мактабига ўқишга келган Лена (Кристина Орбакайте) исмли қизчанинг бобоси ролини ижро этади.

2000 йилда Никулин 50 йилдан ортиқ ишлаган Москва цирки биноси ёнида меъмор Рукавишников ижодига мансуб Никулин ҳайкали пайдо бўлади. Унда Никулин “Кавказ асираси” фильмида суратга тушган усти очиқ автомобил ёнида тасвирланган.