19:46 22 Ноябр 2017
Эфир
Фото

Фото-суратлар жамланмаси: Эрдўғон Мирзиёевни қандай кутиб олди

Ҳавола олиш
159710
  • Сайёҳлик инфратузилма, айниқса тоғ чанғи спорт оромгоҳларини ривожлантириш бўйича икки томонлама қўшма лойиҳалари амалга оширилади
  • 2018 йил 16 мартдан Туркия авиакомпанияси (THY) Истанбул-Самарқанд йўналиши бўйича парвозларни амалга оширишни бошлайди
  • Эрдўғон Туркия Ўзбекистоннинг дўсти, қардоши, қариндоши сифатида ҳар жиҳатдан кучли бўлишини орзу қилиши ҳақида таъкидлаган
  • Ташрифдан бир неча кун олдин Мирзиёев Туркия фуқаролари учун виза тартибини соддалаштириб берди. Бундан буён Ўзбекистонга келаётган Туркия фуқаролари учун ТИВ орқали таклифнома юбориш керак бўлмайди ва виза расмийлаштириш учун фақат уч кун керак бўлади.
  • Ўзбекистон олий раҳбарияти сўнгги бор Туркияга 1999 йилда ташриф буюрган эди.
  • Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон
  • Савдо, саноат, банк-молия, инвестиция, туризм, юк ташиш, соғлиқни сақлаш, кадрлар тайёрлаш, мудофаа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга доир қатор ҳужжатлар қабул қилинди.
  • Савдо, саноат, банк-молия, инвестиция, туризм, юк ташиш, соғлиқни сақлаш, кадрлар тайёрлаш, мудофаа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга доир қатор ҳужжатлар қабул қилинди.
  • Ўзбекистон Туркиянинг Зираат банкидан намунали уйлар қуриш учун 200 миллион доллар кредит маблағлари жалб қилинади
  • Турк экспертлар эътирофича,Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Анқарага ташрифи тарихий бўлди ва у икки мамлакатнинг келгуси беш-ўн йиллик муносабатлари йўналишини белгилаб беради.
Сайёҳлик инфратузилма, айниқса тоғ чанғи спорт оромгоҳларини ривожлантириш бўйича икки томонлама қўшма лойиҳалари амалга оширилади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 25, 26 октябрь кунлари Туркияда давлат ташрифи билан келди.

Мутахассислар фикрига кўра ушбу ташриф тарихий аҳамиятга эгадир. Ўзбекистон олий раҳбарияти сўнгги бор Туркияга 1999 йилда ташриф буюрган эди.

Ўзбекистон президентининг бугунги ташрифи натижасида икки мамлакат орасида 26 та муҳим шартномалар имзоланди.

Мирзиёев ва Эрдўғон икки мамлакат ўртасида имзоланган ҳужжатлар узоқ истиқболли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидладилар.

Яна фотолавҳалар

Асосий мавзулар