19:48 22 Ноябр 2017
Эфир
Фото

Нью-Йоркдаги теракт "касал ва руҳан носоғлом одам" томонидан содир этилган

Ҳавола олиш
Нью Йоркдаги террорчи Сайфулла Саипов иши (15)
151500
  • АҚШ президенти Доналд Трамп Нью-Йоркдаги теракт «касал ва руҳан носоғлом одам» томонидан содир этилди, деб айтди.
  • Террорчи бегуноҳ одамларни машинада топтаб ўтган
  • Кичик юк автомобили велосипедчилар йўлагидан бир неча километр босиб ўтган ва мактаб автобусига бориб урилган.
  • Теракт оқибатида 8 киши қурбон бўлган ва 10дан ортиқ киши жароҳатланган.
  • Террорчининг автомобилида ушбу терактни Исломий давлат номидан амалга оширгани ҳақида ёзув топилган.
  • Нью-Йорк мэри Билл де Блазио ҳам воқеага муносабат билдирди. «Бу терроризм акти», — деган у.
  • Ҳужумни содир этганидан кейин ҳайдовчи фургондан чиққан, одамлар унинг қўлида қуролга ўхшаш буюмни кўришган. Нью-Йорк полицияси уни ўққа тута бошлаган.
  • Нью-Йорк марказида, Манхэттенда, кичик юк автомобили (пикап) велосипедчилар йўлагидан бир неча километр босиб ўтган
  • Йўловчиларни босиб кетган террорчи полиция ходимларидан қочмоқда
  • Терактни содир этишда гумонланиб қўлга олинган шахс 29 ёшли Ўзбекистон фуқароси Сайфулло Соипов
REUTERS / Brendan McDermid
АҚШ президенти Доналд Трамп Нью-Йоркдаги теракт «касал ва руҳан носоғлом одам» томонидан содир этилди, деб айтди.

Сешанба куни Нью-Йорк марказида, Манхэттенда, кичик юк автомобили (пикап) велосипедчилар йўлагидан бир неча километр босиб ўтган ва мактаб автобусига бориб урилган. Оқибатда 8 киши қурбон бўлган ва 10 дан ортиқ киши жароҳатланган.

АҚШ ОАВлари хабарига кўра, мазкур терактни содир этишда гумонланиб қўлга олинган шахс 29 ёшли Ўзбекистон фуқароси Сайфулло Соипов бўлиб чиққан.

Террорчининг автомобилида ушбу ишни "Исломий давлат" номидан амалга оширгани ҳақида ёзув топилган.

Мавзу:
Нью Йоркдаги террорчи Сайфулла Саипов иши (15)

Яна фотолавҳалар

Асосий мавзулар