19:48 22 Ноябр 2017
Эфир
Фото

Шароф Рашидов ҳаёт йўлидаги энг ёрқин фото-суратлари

Ҳавола олиш
151210
  • Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасининг биринчи котиби Ш.Рашидов
  • Брежнев Ўзбекистон республикасига Халқлар дўстлиги орденини тақдим этмоқда
  • Миср президенти Гамал Абдел Насерни Тошкент аэропортида тантанали кутиб олиниши
  • Леонид Брежнев Тошкент шаҳридаги В.Ленин марказий музейига ташрифи давомида
  • АҚШ Коммунистик партияси аъзоси А.И.Девис ташрифи
  • Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасининг биринчи котиби Шароф Рашидов Ўзбекистон Коммунистик партиясининг XVII съездида нутқ сўзламоқда
  • Фидель Кастро ва Шароф Рашидов деҳқон М. Муминов билан суҳбатлашмоқда
  • Финляндия Республикаси президенти Урхо Калева Кекконен ва Шароф Рашидов
  • Садулло Мухаммадкулов ва Шароф Рашидов
  • Шараф Рашидов ҳамкасблар ва меҳмонлар даврасида
  • Куба инқилоби етакчиси, Куба КП Биринчи котиби Фидель Кастронинг СССРга ташрифи, апрель-июнь ойлари 1963 йил. Фидель Кастро ва Ўзбекистон ССР Биринчи котиби Шароф Рашидов Тошкент аҳолисини қарши олишмоқда.
  • Шароф Рашидов Ўзбекистон ССР илм-фан академияси сессиясида нутқ сўзламоқда
  • Тошкент аэропортида Ю.Гагарин ва Ш.Рашидов
  • Афғонистон Халқ-демократик партиясининг бош котиби Бабрак Кармал ва  Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасининг биринчи котиби Шароф Рашидов СССР ва Афғонистон ўртасида автомобил ва темир йўл кўприги очилиши
  • Жиззахда Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан, атоқли адиб ва буюк давлат арбоби – Шароф Рашидов  ҳайкали очилди.
© Sputnik/ Пенсон
Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасининг биринчи котиби Ш.Рашидов.

Ўзбекистонни деярли чорак аср бошқарган Шароф Рашидов ўз даврининг ёрқин, истеъдодли ва етук сиёсий арбоби сифатида тарихда қолган.

Рашидов 10 йил давомида Ўзбекистон ССР Олий Совет Президуми раиси ва 24 йил давомида Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасининг биринчи котиби бўлган.

Шароф Рашидов кўплаб халқаро музокараларда СССР вакили сифатида самарали иштирок этган. 1966 йилда Тошкентда Ҳиндистон ва Покистон ўртасида урушга айланаётган муросани тўхтатиб тинчликка шартномасини имзолашга муваффақ бўлди. Бир неча бор Ҳиндистон, Покистон, Бирма, Афғонистонда бўлган. Непал қироли, Фидел Кастро ва бошқа нуфузли меҳмонларни қабул қилган.

Шароф Рашидовнинг 100 йиллик юбилейига бағишланган тадбирлар доирасида 2017 йил 6 ноябр куни Жиззах вилоят мусиқали драма театрида Шароф Рашидов хотира кечаси ва концерт дастури бўлиб ўтди. Шунингдек, Жиззахда Шароф Рашидов ҳайкали очилди.

Ҳайкал очилиш маросимида Шавкат Мирзиёев Шароф Рашидовнинг халқимиз манфаатлари йўлидаги улкан хизматлари ҳақида нутқ сўзлади.

Буюк сиёсатчи Шароф Рашидовнинг ҳаёт йўлидаги энг ёрқин фото суратлари билан фото жамланмамизда танишинг.

Яна фотолавҳалар

Асосий мавзулар