06:30 13 Декабр 2017
Эфир
Фото

Шавкат Мирзиёев билан ўтган йилнинг энг ёрқин суратлари

Ҳавола олиш
108831
  • Ўзбекистонда сайлов олди компанияси.
  • Шавкат Мирзиёев сайлов участкасига оила аъзолари билан бирга ташриф буюрди.
  • Ўзбекистон Республикасининг янги сайланган президенти Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросими 14 декабрь куни бўлиб ўтди.
  • Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи. 20 январь.
  • Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти аҳолиси билан учрашди, 27 апрель.
  • Шавкат Мирзиёев Имом Ал-Бухорий ёдгорлик мажмуасига ташрифи давомида. 14-15 апрель.
  • Шавкат Мирзиёев халқ таълими соҳасидаги ислоҳотлар масалаларига бағишланган йиғилиш жараёни.
  • Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифи давомида Андижон биокимё заводи акциядорлик жамияти томонидан Хўжаобод туманида ташкил этилган боғни бориб кўрди. 2 июль.
  • Шавкат Мирзиёев Самарқандга сафарининг иккинчи кунида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округининг Каттақўрғон дала ўқув майдонига ташриф буюрди. 28 август.
  • Ўзбекистон президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали очилиши маросимида. 31 август.
  • Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди. 19 май.
  • Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашди. 8 июнь.
  • Ўзбекистон президент Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи. 5-6 сентябрь.
  • Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан учрашди. Москва, 4 апрел.
  • Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ХХР раиси Си Цзиньпин билан учрашди. 11-15 май.
  • Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 72-чи БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлади. 19 сентябрь.
  • Шавкат Мирзиёев, Эмомали Рахмон и Нурсултон Назарбоев Ар-Рийодда бўлиб ўтган Араб-мусулмон мамлакатлари саммитида. 21 май.
  • Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг Ўзбекистонга ташрифи. 5-6 октябрь.
  • Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон таклифига биноан Туркияга ташриф буюрди. 25-27 октябр
  • Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Москва ва Бутун Рус Патриархи Кириллни қабул қилди. 29 сентябрь.
  • Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Остонадаги ШҲТ саммитида, 9 июнь.
  • Шавкат Мирзиёев Корея президенти Мун Чже Иннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлди. 22-24 ноябрь.
  • Шавкат Мирзиёевни Сеул шаҳрида тантанали кутиб олишди, 22-24 ноябрь.
  • Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореяга ташрифи. 22-24 ноябрь.
© Sputnik/ Валерий Мельников
Ўзбекистонда сайлов олди компанияси.

Бир йил олдин Мирзиёев сайловда 88,6 % овози билан 5 йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланган эди.

Бугунги кунда Ўзбекистон жадал ривожланмоқда. Жамиятда сиёсий фаоллик ортиб бормоқда, барча соҳаларда чуқур ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Умумхалқ муҳокамасидан сўнг беш йилга мўлжалланган Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси қабул қилинди.

Ўзбекистон сентябрь ойнинг бошидан миллий валютани эркин конвертация қилиш тизимига тўлиқ ўтди. Бу борада аҳоли учун юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатларни юмшатиш бўйича барча зарур чоралар кўрилди.

Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар, аввало, қўшни давлатлар билан олиб бораётган очиқ, конструктив, ўзаро манфаатли ташқи сиёсати Марказий Осиё минтақаси учун муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шавкат Мирзиёев ўтган даврда Туркманистон, Қозоғистон, Россия, Хитой, Қирғизистон, Туркия, Жанубий Кореяга амалга оширган давлат ташрифлари республика ташқи сиёсатида самарали ҳамкорлик ва дўстона муносабатларига алоҳида эътибор қаратилаётганининг амалий исботидир.

Ўзбекистон айнан яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик тамойиллари асосида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар соҳаларда, хавфсизлик ва барқарорлик масалаларида ўз салоҳиятини янада самарали амалга оширмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқида таъкидлаганидек, ўтган қисқа вақт мобайнида минтақада мутлақо янги сиёсий муҳит яратишга эришилди.

Ўтган бир йил давомида тасвирга олинган энг ёрқин фото суратларни Sputnik Ўзбекистон фото жамланмасида кўришингиз мумкин.

Яна фотолавҳалар

Асосий мавзулар