14:49 17 Декабр 2017
Эфир
Фото

Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга ташрифига оид энг ёрқин суратлар

Ҳавола олиш
Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга ташрифи (17)
62410
  • Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 4 декабрь куни Афғонистон Ислом Республикаси президенти Муҳаммад Ашраф Ғани расмий ташриф билан Тошкентга келди.
  • Маросимда, икки мамлакатнинг давлат мадҳиялари янгради, президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.
  • Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Кўксарой қароргоҳида муносиб ҳурмат эҳтиром билан кутиб олинди.
  • Олий мартабали меҳмон Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди. Афғонистон Президенти Мустақиллик майдонининг ўзига хос манзараси, чуқур мазмун-моҳиятига юқори баҳо берди.
  • Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани 5 декабрь куни Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюрди.
  • Ашраф Ғани Ҳазрати Имом мажумасига ташриф буюрди. Ташриф давомида олий мартабали меҳмонга мажмуа тарихи ҳақида маълумот берилди.
  • Афғонистон Президенти мажмуада сақланаётган Усмон мусҳафи ва бошқа тарихий-маърифий ёдгорликларни катта қизиқиш билан томоша қилди.
  • Ташриф давомида ўзбек-афғон қўшма корхонасини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
  • Самимий дўстлик нишони сифатида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 25 та Isuzu автобуслари ва 3 та New Holland тракторини жанубий қўшнига совға сифатида тақдим этилди.
  • Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, фан, таълим ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган 20 ҳужжат имзоланди.
  • Мирзиёев Ўзбекистон бундан буён ҳам қўшни Афғонистонни иқтисодий жиҳатдан тиклаш, унинг транспорт ва энергетик инфратузилмасини ривожлантириш, миллий кадрларини тайёрлаш жараёнларида фаол иштирок этишини маълум қилди.
  • Кўксарой қароргоҳида имзоланган ҳужжатлар орасида Термез-Хайратон кўпригини муҳофаза қилиш ва темир йўл қурилиши тўғрисида битимлар бор.
  • Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани 6 декабрь куни Бухорога келди.
  • Афғонистон президенти Бухоро давлат университетида профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан учрашди ва улар олдида маъруза қилди. Куннинг иккинчи ярмида президент Муҳаммад Ашраф Ғани бошчилигидаги делегация аъзолари Бухоронинг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилди.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 4 декабрь куни Афғонистон Ислом Республикаси президенти Муҳаммад Ашраф Ғани расмий ташриф билан Тошкентга келди.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 4-6 декабрь кунлари Афғонистон Ислом Республикаси президенти Муҳаммад Ашраф Ғани расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, фан, таълим ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган 20 ҳужжат имзоланди.

Хавфсизлик масалалари бўйича қўшма комиссия тузиш, фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам, Сурхон — Пули Хумри электр узатиш линиясини қуриш, Мозори Шариф — Шибирғон — Маймана — Ҳирот темир йўлини барпо этиш, юк ташиш, божхона соҳасидаги алоқалар тўғрисидаги ҳужжатлар шулар жумласидандир.

Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга ташрифига оид энг ёрқин суратлар билан Sputnik фото жамланмасида танишингиз мумкин.

Мавзу:
Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга ташрифи (17)

Яна фотолавҳалар

Асосий мавзулар