Барак Обама Ислом Каримовни Мустақиллик куни билан табриклади

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПрезидент США Барак Обама
Президент США Барак Обама - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мустақиллик куни мунособати билан президент Ислом Каримов номига табрикномалар келмоқда.

ТОШКЕНТ, 28 авг – Sputnik. АҚШ президенти Барак Обама Ўзбекистон президенти Ислом Каримовни Мустақилликнинг 24-йиллиги билан табриклади, деб хабар берди президент матбуот хизмати.

Мустақиллик куни мунособати билан президент Ислом Каримов номига чет давлатлар раҳбарлари ва таниқли ижтимоий арборлардан табрикномалар келмоқда. Барак Обама ҳам ўзининг табрикномасида Ўзбек халқига тинчлик ва баркамоллик тилаган.

“АҚШ 1991 йил 25 декабрда Ўзбекистон мустақиллигини тан олгандан бери, икки мамлакат ўзаро ишонч, ҳурмат ва ҳамкорлик мунособатларини яратиш учун биргаликда ишлаб келмоқда”, — дейилган табрикномада.

АҚШ президенти ўз номасида, америка икки мамлакат орасидаги ҳамкорликни юқори баҳолаши ва демократик, хавфсиз ва гуллаб-яшнаган келажак йўлидаги ҳамкорликни давом эттиришдан умидворлиги айтиб ўтган.    

Обама, яқин йиллар ичида, иккиёқлама мунособатларни кенгайтиришни сабрсизлик билан кутаётганини алоҳида таъкидлаб ўтган.

Олдинроқ, Буюк Британия қироличаси, Ҳиндистон, Словения, Португалия, Болгария ва Туркманистон президентлари табрикнома юборгандилар.

 

 

Янгиликлар лентаси
0