19:29 07 Декабр 2016
Эфир
Президент Ислома Каримов нутқ сўзламоқда. Архив суръат

Ислом Каримов: Узбекистонда НАТО ҳарбий базалари жойлаштирилмайди

© Пресс-служба президента
Сиёсат
Ҳавола олиш
200 0 0

Президент Ўзбекистонда ушбу тамойил давлат қонуни мақомига чиқарилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

ТОШКЕНТ, 1 сен —Sputnik. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Ўзбекистон ҳеч қачон ўз ҳудудида чет эл ҳарбий базаларни жойлаштирмаслигини ва ҳеч қандай сиёсий-ҳарбий блокларга қўшилмаслиги таъкидлаб ўтди, деб хабар берди РИА Новости.  

Ислом Каримов ушбу зарур тамойилни Алишер Навоий номли миллий боғда ўтказилган Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллигига бағишланган тантанада айтиб ўтди. Шу йилнинг март ойида ҳам президент Ўзбекистон ҳарбий блокларга қўшилмаслигини таъкидлаб ўтган эди.

“Яна ва яна бир бор айтиб ўтишни зарур деб биламан: Ўзбекистон ҳеч қачон ҳеч қандай ҳарбий-сиёсий блокка қўшилмайди, ўз ҳудудида чет эл ҳарбий базаларини жойлаштирилишига, ҳарбий хизматчиларимизнинг мамлакатимиз ташқарисида бўлишига  мутлақо йўл қўймайди”, — деди Ислом Каримов.  

Давлат раҳбарининг сўзларига қараганда, ушбу тамойиллар давлат қонуни даражасига кўтарилган.  “Айни шундай, чуқур ўйланган йўлни, шундай сиёсатни биз учун энг тўғри, энг маъқул деб биламиз  ва бу йўлдан ҳеч қачон қайтмаймиз”, — деди президент.

“Ҳозирги кунда мамлакатнинг асосий вазифаси, бу узоқ ва яқин қўшнилар билан тил топишиб, ўзаро дўстона мунособатларни, минтақамизда ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликни янада кучайтиришдир”, — деди мамлакат президенти.     

1 сентябрь, сешанба куни Ўзбекистонда Мустақиллик куни нишонланади. Шу кун барча шаҳар ва қишлоқларда байрам маросимлари, оммавий халқ сайллари ва концертлар бўлиб ўтади.

Асосий мавзулар