Россия элчиси: қардошлик мунособатларини мустаҳкамлаш икки мамлакат учун ҳам зарур

© Sputnik / Михаил КлиментьевРоссия ва Ўзбекистон байроғлари
Россия ва Ўзбекистон байроғлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия элчиси Ўзбекистон президентини ва халқини миллий байрам билан табриклади.

ТОШКЕНТ, 1 сен – Sputnik. Россия элчиси Владимир Тюрденев Ўзбекистон республикаси президенти Ислом Каримовни Мустақиллик куни билан табриклади, деб хабар берилган элчихона пресс-релизида.

Дипломатик ваколатхонаси раҳбари Россия ҳукумати Ўзбекистон билан ташкил қилинган ўзаро ишонарли мунособатларни юқори қадрлашини айтиб ўтди.

Тюрднев икки мамлакат орасидаги қардошлик мунособатлари келажакда янада ривожланишини ва бу иккала малакат равнақи учун ҳам зарурлигини таъкидлади.

“Россия ва Ўзбекистон халқларининг бебаҳо бойлиги бу стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик тамойилларига асосланган анъанавий дўстона алоқаларидир”, — деб ёзди Тюрденев.

Элчи, ўтган йили икки мамлакат орасида иттифоқчилик шартномаси тузилганлигига  ўн йил тўлганини эслатиб ўтди. Унинг сўзларига қараганда Ўзбекистон ва Россия самарали сиёсий музокаралар олиб бормоқда ва иқтисодий-ижтимоий алоқаларни кенгайтирмоқда.

2005 йилда Россия ва Ўзбекистон президентлари иттифоқчилик шартномасига қўл қўйишди. Ушбу шартномада четдан тажовуз қилинганда ўзаро ҳатти-ҳаракатларни мувофиқлаштириш  келишиб олинган.

 

Янгиликлар лентаси
0