16:57 11 Декабр 2016
Эфир
Ўзбекча қозонғкабоб. Воқеа жойидан суръат

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасида Мустақиллик кунига атаб қозон-кабоб пиширишди

© U.S. Embassy Tashkent
Сиёсат
Ҳавола олиш
54 0 0

АҚШ ваколатхонаси ходимлари Ўзбекистон Мустақиллиги кунига атаб табрик видеолавҳаси таёрлашди.

ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. АҚШнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонаси ходимлари Мустақиллик кунида ўзбек миллий таоми — қозон-кабоб таёрлашди,  деб ёзилган ваколатхонанинг Facebookдаги саҳифасида.

Қозон – кабоб — ўзбек миллий таоми.  Олдиндан сиркаланган қўй гўшти, ўсимлик ёки думба ёғида картошка билан яхшилаб қовурилади. Кўпинча бу овқатни эркаклар таёрлайди.

Ҳозирги қозон-кабоб 19 асрда пайдо бўлган. Уни пиширишда қозон катта аҳамиятга эга, чунки қозоннинг юмалоқ шакли иссиқликнинг бир хил тарқалишини таъминлайди.

Ўзбекистонлик ошпазлар бу овқатнинг ҳамма сирларини камдан-кам очадилар, лекин кўпчилликнинг фикрича овқат бамаза бўлиш  асосан гўштнинг сифатига боғлиқ.

 

Асосий мавзулар