16:57 11 Декабр 2016
Эфир
Пекиндаги Тянанмэн майдони, Архив суръат

Ислом Каримов Хитойга учиб кетди

© Flickr/ Bernt Rostad
Сиёсат
Ҳавола олиш
43 0 0

Ўзбекистон президенти Иккинчи жаҳон уруши якунланганининг 70 йиллиги мунособати билан ўтказиладиган намойишда қатнашади.

ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Ўзбекистон республикаси президенти 2 сентябрда Хитойга учиб кетди деб хабар берди президент матбуот хизмати.  

Ўзбекистон президенти ташриф давимида Иккинчи жаҳон уруши якунланганининг 70 йиллиги мунособати билан ўтказиладиган намойишда қатнашади ва ХХР раҳбари билан учрашади.

Ўзбекистон республикасининг Чин мамлакатига бўлган охирги ташрифи  2014 йилнинг августида бўлиб ўтган эди. Ўшанда қиймати 5,2 миллиард доллардан ошиқ бўлган йигирмадан ортиқ лойҳаларга ва 800 миллион доллардан ошиқ бўлган савдо шартномаларига қўл қўйилганди. Ундан ташқари шу йилнинг июл ойида Си Цзинпин ва Ислом Каримов ШҲТ доирасида Уфада учрашишганди.

Пекиндаги Тянанмэн майдонида 3 сентябр куни хитой халқининг Японияга қарши кўрсатган қаршилиги ва Иккинчи жаҳон Уруши якунланганининг 70 йиллигига бағишланган ҳарбий намойиш бўлиб ўтади. Тантанага 49 мамлакат вакиллар ва давлат раҳбарлари, БМТраиси  таклиф қилинган. Байрам намойишда 12мингга яқин ҳарбий хизматч ва 500 ҳабий техника қатнашади.      

Ўзбекистон ва Хитой турли соҳаларда ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосини 200дан ортиқ икки тарафлама шартномалар ташкил қилади. Ушбу шартномалар турли соҳаларни қамраб олган: иқтисод, таълим ва маданият шулар жумласидандир. Икки мамлакат ШҲТ доирасида ҳам смарали ҳамкорлик қилиб келишмоқда.

 

Асосий мавзулар