Ислом Каримов ХХР Давлат кенгаши бош вазири билан учрашди

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишЎзбекистон президенти Ислом Каримов
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хитой бош вазири Ислом Каримовга миннатдорчилик билдириб, давлат раҳбарининг Хитойга ташрифи икки мамлакат орасидаги стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.

 

ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Пекинда Иккинчи жаҳон уруши якунининг 70 йилигига бағишланган  ташрифи доирасида Хитой бош вазири Ли Кецян билан учрашди, деб хабар берди ТИВ матбуот хизмати.

Томонлар савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик қилиш ҳақида келишиб олишди.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ва ХХР раиси Си Цзинпин - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримов ХХР раиси билан учрашди
Ўзбекистон президенти ва ХХР бош вазири билан олдин эришилган шартномаларни амалга ошириш муаммолари ҳақида ҳам музокаралар ўтказишди.  

ТИВ сайтида Ўзбекистон президенти Хитойдаги музокаралар самарали бўлганлигини айтиб ўтилган.

Олдинроқ Ислом Каримов Хитой раҳбари Си Цзинпин билан учрашиб, бир қатор Ўзбекистон-Хитой қўшма сармоявий лойҳаларини, хусусан Ўрта Осиё — Хитой газ қувури ва Ангрен – Поп электрлаштирилган темир йўл лойҳасини муҳокама қилишган эди.    

 

Янгиликлар лентаси
0