16:59 11 Декабр 2016
Эфир
Шанхай ишбилармонлик маркази. Архив суръат

Шанхай Университетида Ўзбек тили кафедраси очилади

© Flickr/ Christian MANGE
Сиёсат
Ҳавола олиш
59 0 0

Хитой ва Ўзбекистон маданий-гуманитар алоқаларни кучайтирмоқда.

ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik. Шанхай халқаро тадқиқотлар университети (SHISU) талабалари ўзбек тилини ўрганиш имкониятига эга бўлишди, деб хабар берди “Жаҳон” ахборот агентлиги.

Икки мамлакат орасидаги маданий-гуманитар алоқалар йил сайин мустаҳкамланиб бормоқда.

Тошкент ва Самарқандда Конфуций институтлари фаолият кўрсатмоқда. Шанхай Университети ҳузуридаги ШҲТ жамоат дипломатияси илмий-тадқиқот институтида “Ўзбекистон тадқиқотлари ва маърифий алмашувлар маркази” фаолият кўрсатмоқда.

Тошкент ва Шанхай шаҳарлари орасида мустаҳкам сиёсий-иқтисодий алоқалар ўрнатилган. Ўзбекистон президентининг Шанхайга биринчи ташрифи 2012 йилда бўлиб ўтган эди. Шанхай Тошкентга қардош шаҳар деб эълон қилинган.

2014 йилнинг майида Ўзбекистон президентининг иккинчи ташрифи бўлиб ўтганди. Ўшанда Ислом Каримовнинг, Осиё ҳамкорлиги ва Ишонч чоралари кенгаши доирасида,  ХХР раиси Си Цзинпин билан икки ёқлама учрашуви бўлиб ўтганди.

 

Асосий мавзулар