10:23 22 Август 2017
Эфир
Кишиневдаги норозилик намойиши. Воқеа жойида олинган суръат

Молдова раҳбарияти намойишчилар олдига чиқмайди

© Sputnik/ Руслан Шалапуда
Сиёсат
Ҳавола олиш
57 0 0

Намойишчилар ва давлат раҳбарияти учрашуви фақат раҳбарият ҳал қилган жойда бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 7 сен – Sputnik. Молдова бош вазири Валерий Стрелец намойишчилар вакиллари билан фақат президет Наколай Тимофти билан маслаҳатлашгандан кейин учрашиши мумкинлигини маълум қилди, Sputnik Молдова хабарига кўра.

Бундан олдин, Кишинев марказида юзлаб намойишчилар бош вазир, президент ва парламент спикери билан учрашувни кутаётганликларини маълум қилишганди.

“Биз улар билан, ўзимиз қарор қилган жойда учрашамиз. Уларнинг фикрича, биз аллақачон истеъфога чиққан ҳукуматмиз, шунинг учун биз бундай қилишга ҳақли. Бизнинг учрашув, фақат президент билан маслаҳатлашганимиздан кейин бўлиб ўтади. Аниғи шу-ки, учрашув майдонда эмас, керак бўлган жойда бўлиб ўтади”, — деди Стрелец.    

Эслатиб ўтамиз, Кишинёвда якшанба куни норозилик намойишлари бошланди. Ушбу намойишда DA (Demnitate si adevar — Қадр-қиммат ва ҳақиқат) фуқаролар платформаси ва “Бизнинг уй – Молдова” (Қизил блок”) партия аъзолари ва тарафдорлари қатнашмоқда.  

Кишинев марказидаги намойишчилар бош вазир, президент ва парламент спикери билан учрашувни талаб қилишганди. Ҳозирча ушубу учрашув бўлиб ўтган эмас. DA  фуқаро платформаси Андрей Нэстасе маълум қилишича, намойишчилар вакиллари, бош вазир таклиф қилган Қишлоқ хўжалиги вазирлиги биносида учрашувни, номақбул деб — ундан воз кечишган.

Ҳозирги пайтда Кишенев марказида юзлаб намойишчилар, “чодирлар шаҳарчаси” қуриб намойишни давом эттиришмоқда.  

Асосий мавзулар

  • Chevrolet Spark, архив сурат

    "Ипотека-банк" матбуот хизмати маълум қилишича арзон уй-жойлар учун пул тўлаётган мижозларга "Имконият" номли ютуқли омонат ҳам таклиф қилинган эди. Ютуқли лотереяда 5 минг 535 нафар, хусусан, Тошкент шаҳридан 2 минг 382 омонатчи иштирок этди

    1358
  • Пахта заводи

    Қишлоқ хўжалиги вазирига ғўза япроқларини кимёвий моддалар ёрдамида сифатли тўкиш ишлари ўтказилиши юзасидан қатъий ва доимий назорат олиб бориш, белгиланган муддатлар ва меъёрларга риоя этишни таъминламаётган мансабдор шахсларга нисбатан қатъий жавобгарлик чораларини кўриш ҳуқуқи берилди

    76
  • Сибирдаги дарахтни қайта ишловчи корхона

    Мазкур ҳужжат билан www.regulation.gov.uz манзилида тўлиқ танишиш ҳамда жорий йилнинг 31 августига қадар ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин

    162