19:22 07 Декабр 2016
Эфир
Танк Т-72 ўқув машғулотлар пайтида. Архив суръат

Ўзбекистон ҳарбий куч бўйича Ўрта Осиёда 1 ўринда

© Sputnik/ Александр Кондратюк
Сиёсат
Ҳавола олиш
40510

ТАШКЕНТ, 17 сен – Sputnik. Ўзбекистон ҳарбий кучлари Global Firepower экспертларининг янги рейтинги бўйича 54 ўринни эгаллади.

Ҳозирги кунда Республика ҳарбий кучлари таркибида 420 танк, 715 Ҳарбий машина, 143 ўзи юрар қурилмалар, 880 артиллерия қуроллари, 109 бараварига ўқ отувчи қуроллар бор. Ҳарбий-ҳаво кучлари эса 69 қирувчи, 89 ҳужумчи, 49 транспорт самолетларидан ва 65 оддий, 25 ҳарбий вертолетлардан ташкил топган. Изланиш маълумотларига қараганда Ўзбекистоннинг йиллик ҳарбий харажатлари 70 миллион долларни ташкил қилади.

Дунё ҳарбий кучлари рейтингида МДҲ давлатлари қуйдаги тартибда жойлашган: Россия – 2, Украина – 25, Белорус – 45, Ўзбекистон – 54, Озарбайжон – 63, Қозоғистон – 66,   Арманистон – 74, Грузия – 75, Қирғизистон – 78,  Тожикистон – 81, Латвия – 87, Туркманистон – 90, Литва – 92 ва Эстония – 108.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда ҳарбий кучларни янгилаш ва қайта жиҳозлаш дастури амалга оширилмоқда. Вертолетлар, ҳаво-ҳужумига қарши қуроллар ва зирҳланган техникалар, артиллерия тиимлари ва алоқа воситалари сотиб олинмоқда.

Шу йил ёзда АҚШ Ўзбекистон армиясига 328 зирҳланган автомобил ва Миллий Хавфсизлик вазирлигининг чегара хизмати учун 20та махсус автомобил еткизиб берди.

Асосий мавзулар