ФСБ: “Ислом Давлати” сафида 5000дан зиёд собиқ Иттифоқ давлатлари фуқаролари жанг қилмоқда

© Sputnik / Александр Кондратюк / Медиабанкка ўтишҲарбий ўқув машғулотлари
Ҳарбий ўқув машғулотлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентда “Ўрта Осиё Антитеррор- 2015” қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари натижалари муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Регионал антитеррор тузими (РАТТ) жума куни Тошкентда “Ўрта Осий Антитеррор-2015” қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари натижаларини муҳокама қилиш учун йиғилишди. РИА Новости хабарига кўра. 

Мажлис қатнашчилари ШҲТ РАТТ бирлашган ўқув машғулотлари натижаларинини муҳокама қилишди ва сепаратизм ва экстремизмнинг олдини олишда чет эл тажрибасини ҳам кўриб чиқадилар.

"“Ислом Давлати” жангарилари сафида 2400 Россия фуқароси ва 3000 мингга яқин Ўрта Осиё давлатлари фуқаролари жанг қилмоқда. Улар орасида ШҲТга кирувчи давлат фуқаролари ҳам бор”, – деди мажлисда сўзга чиққан ФСБ раҳбари биринчи муовини генерал Сергей Смирнов.

Эслатиб ўтамиз, 15 сентябрда Душанбеда бўлиб ўтган КХШТ (ОДКБ) Кенгашида сўзга чиққан Россия президенти Владимир Путин ҳам ушбу муаммога эътибор берганди.

Жумладан у  “Ислом давлати”  террорчилари сафида дунёнинг кўплаб мамлакатларидан жангарилар ҳарбий ва мафкуравий таёргарликдан ўтмоқда. Афсуски, улар орасида Европа, Россия ва собиқ Иттифоқ давлатлари фуқаролари бор. Бизни, албатта, уларнинг келажакда бизнинг ҳудудларга қайтиши безовта қилмоқда", — деганди. 

“Ислом давлати” террорчилик гуруҳи бугунги кунда дунё хавфсизлигига таҳдид солаётган энг катта хавфлардан биридир. Уч йил давомида террорчилар Ироқ ва Сурия ҳудудларида жуда катта майдонни эгаллаб олишга муваффақ бўлишди. Ташкилот сафида жангарилар сони ҳар хил маълуматларга қараганда 50 мингдан 200 минггача.

 

Янгиликлар лентаси
0