16:53 08 Декабр 2016
Эфир
Россия президенти Владимир Путин. Архив суръат

Россия президенти БМТ Бош ассамблеясида нималар ҳақида гапиришини айтди.

© Sputnik/ Михаил Климентьев
Сиёсат
Ҳавола олиш
91 0 0

Путин: БМТ - бутун дунёда тинчликни сақлаб қолиш учун яратилган ягона универсал халқаро ташкилот.

 

ТОШКЕНТ, 27 сен – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин БМТ Бош ассамблеясида сўзга чиқаркан, халқаро мунособатларнинг Россия нуқтаи назаридан кузатилиши ва ИШИД террорчиларига қарши кураш муаммосини кўтаришини айтди.

Америкалик журналист Чарлз Роузга Россия раҳбари БМТ Бош ассамблеясида нима ҳақида гапиришини айтиб берди.

“Менинг фикримча, террорчиликка қарши кураш ҳақида БМТ минбарига чиққанларнинг бари гапиради, мен ҳам ушбу мавзуда сўз очишимга  тўғри келади. Бу табиий, чунки террорчилик барча учун жиддий хавф”, — деди Россия президенти.

Путин БМТни ривожлантириш масаласини ҳам кўтаради. У БМТни ташкил қилиш ҳақидаги қарор Совет Иттифоқида, Ялта анжуманида қабул қилинганлгини таъкидлаб ўтди. СССР ва унинг меъросхўри Россия БМТни ташкил қилган мамлакатлардан бири ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси.

Россия президентининг сўзларига қараганда,  БМТ ушбу кун талабларига биноан ўзгариши ва янги дунёга мослашиши керак. Путининнг фикрича “БМТ — бутун дунёда тинчликни сақлаб қолиш учун яратилган ягона универсал халқаро ташкилот”.

 

Асосий мавзулар