19:28 07 Декабр 2016
Эфир
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ давлат котиби Джон Керри. Архив суръат

Лавров ва Керри Сурия муаммосини муҳокама қилишди

МИД РФ
Сиёсат
Ҳавола олиш
117 0 0

Сурия муаммоси Россия ва АҚШ президентлари учрашуви олдидан асосий мавзу бўлди.

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ Давлат секретари Джон Керри билан учрашди. Якшанба куни бўлиб ўтган ушбу учрашув БМТ Бош ассамблеясининг 70 сессияси арафасида  бўлиб ўтган учрашувлардан энг қизиғи бўлди.

АҚШ ва Россия расмийларининг ушбу музокаралардан умиди катта эди. Чунки икки мамлакат вазирлари асосий халқаро муаммолар бўйича Россия ва АҚШ кесишув нуқталарини топиши ҳамда душанба куни бўлиб ўтадиган президентлар учрашувига пойдевор таёрлаши керак эди.

Президентлар учрашувида асосий мавзу Сурия муаммоси бўлади.   

Сурия мавзуси икки мамлакат ТИВ учрашувида марказий бўлгани бежиз эмас. Ушбу учрашувларда бошқа муаммоларга қараганда Сурия муаммоси ечимини топишга ишонч бор. Масаланинг яна бир томони, ушбу муаммони ечишда Россия нуқтаи назари устун келмоқда.

Охирги йилларда ғарб мамлакатлари ва уларнинг иттифоқчилари доимо бир нарсани – Сурия президенти Башар Асадни истеъфога чиқишини талаб қилардилар. Уларнинг фикрича Асад истеъфога чиқса бошқа муаммолар ўз-ўзидан ҳал бўлади. Москва бўлса, бу масалани Сурияликларнинг ўзларига қўйиб бериш керак, халқаро жамоа бўлса терорчиликка қарши курашга кўпроқ эътибор бериши керак, деб фикр билдирарди. Эҳтимол энди улар Россияга қулоқ тутишар.    

Ғарб давлатлари раҳбарлари, БМТ Кенгашидан олдин бирин кетин Асад ёмон бўлса ҳам, унинг ёрдамида Яқин Шарқда ҳозир рўй бераётган можарони тўхтатиш мумкин, у билан музокаралар олиб борса бўлади, деган фикрларни билдиришни бошлади. Бундай сўзларни бир неча ой олдин Буюк Британия Бош вазири оғзидан эшитиш ғайри оддий ҳол эди. Ҳозир бўлса – бу ҳақиқиат.

Учрашувдан бир кун олдин маълум бўлишича, Россия, Сурия, Эрон ва Ироқ бирлашган ахборот маркази тузишга қарор қилишди.  Ҳарбий штаб вакиллари аъзо бўлган ушбу марказнинг асосий вазифаси Яқин Шарқда террорчиликка қарши курашга боғлиқ бўлган маълумотларни тўплаш, уларни қайта ишлаш, умумлаштириш ва анализ қилиш.

Душанба куни ушбу масала Россия ва АҚШ президентлари учрашувида кўтарилади. Балким, ҳамкорлик шакли ҳам топилар, нима бўлганда ҳам, Россия бундай ишга таёр.

“Бирга ишлаш хохиши дипломатик соҳада ҳам, ҳарбий соҳада ҳам бор. Менинг фикримча, ушбу масалалар икки давлат мутахасислари томонидан қанчалик кўпроқ ва тез-тез муҳокама қилинса, олдимизда турган, қийин муаммо ечимини топиш шунчалик осон бўлади”, — деди Лавров Керри билан музокара сўнгида.    

Лавров ва Керри Украина муаммосини ҳам муҳокама қилишди. Лекин у масалага анча камроқ вақт ажратилди.

БМТ Бош ассамблеяси доирасида 28 сентябран 3 октябргача Россия президенти бир қатор нуфузли учрашувлар ўтказиши кўзда тутилган. Улар орасида АҚШ президенти ҳамда БМТ бош котиби билан учрашувлар бор.

 

Асосий мавзулар