ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Туркманистон президенти Гурбангулы Бердымухамедов Тошкентга расмий ташриф билан келди, Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабари асосида.
Тошкент аэропортида давлат раҳбарини Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Қисқа суҳбатдан кейин Бердымухамедов Кўксарой мажмуасидаги резиденцияга йўл олди.
Ўзбекистон ва Туркманистон президентларининг асосий учрашувлари 8 октябр куни бўлиб ўтади. Томонлар сиёсий, савдо, иқтисодий, транспорт, коммуникация ва маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги келишувларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишади.
Ушбу муҳокамалар якунида икки мамлакат иқтисодий ва маданий алоқаларини янги даражага чиқарувчи ҳужжатларга қўл қўйилиши кутилмоқда. Ушбу шартномалар Ўзбекистон ва Туркманистон ишчи гуруҳлари ҳамкорлигида бир неч ой мобайнида таёрланган.
2014 йилнинг ноябрида, ўзининг охирги ташрифи давомида Туркманистон президенти Бердымухамедов Тошкентдаги GM Uzbekistan заводига ташриф буюрганди.